ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЧҚУДУҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Учқудуқ туман бўйича 2026 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг МФЙ ва ОФЙлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларини қўллаган ҳолда ер солиғи, ер қаъридан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429, 437, 445, 452-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сонли Фармони, ҳамда Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг «Навоий вилояти бўйича 2026 йил 9 январдаги «Навоий вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-23-1-5-0-К/26-сонли қарорига асосан Учқудуқ туман солиқ инспекциясининг 2025 йил 9 декабрдаги 27-06349-сонли хати ҳамда Учқудуқ туман бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида» ги ПФ-6121-сон Фармони шунингдек, Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг «Навоий вилояти бўйича 2026 йил 9 январдаги «Навоий вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-23-1-5-0-К/26-сонли қарорига мувофиқ, туман солиқ инспекциясининг 2026 йил учун солиқ ставкаларига камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларини қўллаган ҳолда «Туманда 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаси, жисмоний шахслар базавий солиқ ставкалари, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи ставкаси, ер қаъридан фойдаланилганлик учун солиқ ставкалари» бўйича таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида:
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаси ҳамда Жисмоний шахслар бўйича мутлоқ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкалари бўйича солиқ ставкаси маҳаллалар кесимида 1-иловага;
Сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи ставкаси 2-иловага;
Ер қаъридан фойданилганлик учун солиқ ставкаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. «УЧҚУДУҚ» газетаси (Ф. Яндашова), туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби (Р. Қодирова)га:
Учқудуқ туман бўйича юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммалари тўғрисидаги маълумотларни «Учқудуқ» газетасида ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида эълон қилиш тавсия этилсин.
4. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 2025 йил 4 январдаги VII-4-1-5-76-К/25-сонли қарори 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Учқудуқ туман солиқ инспекцияси (А. Усмонов)га:
Солиқ ставкаларини барча солиқ тўловчиларга солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали етказилишини таъминлаш;
2026 йилнинг 20 декабрига қадар кейинги солиқ даври учун солиқ ставкаларини белгиланган тартибда халқ депутатлари туман Кенгашига киритиш вазифалари юклатилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (С. Ҳамраев) ва халқ депутатлари туман Кенгашининг барча доимий комиссиялари зиммаларига юклансин.
7. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Сессия раиси М. КАМОЛОВА
Навоий вилояти, Учқудуқ тумани,
2026 йил 9 январь,
VII-19-1-5-76-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.