ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВБАҲОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Навбаҳор туман бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 162, 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 383, 412, 422, 429 ва 437-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида» ПФ-6121-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хати, 2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш, Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги (24-127593-сонли) хати, Навбаҳор туман солиқ инспекциясининг 2025 йил 11 декабрдаги (01/12232-сонли) хатига асосан, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2026 йил 9 январдаги «Навоий вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-23-1-5-0-К/26-сонли қарорини инобатга олган ҳолда, Навбаҳор туман бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш ҳамда билдирилган фикр ва мулоҳазаларини инобатга олиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. 2026 йилда Навбаҳор тумани бўйича юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигида мўлжалланмаган ерларини базавий солиқ ставкаси мутлақ миқдори 1 гектар учун 50,8 млн. сўм, жисмоний шахслар ерларининг 1 кв.м учун базавий солиқ ставкаси мутлақ миқдори 377,0 сўм белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида:
шаҳарлар ва туманларнинг иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича 2026 йилда Навбаҳор тумани учун мутлақ миқдорда белгиланган ер солиғининг базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари 1-иловага мувофиқ;
шаҳарлар ва туманларнинг иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) 2026 йилда вилоят учун мутлақ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари 2-иловага мувофиқ;
2026 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодексининг 445-моддаси билан ўрнатилган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 3-иловага мувофиқ;
2026 йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодексининг 452-моддаси билан ўрнатилган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари маҳаллий бюджет прогнозларини инобатга олиб, 1 ва 2-иловага асосан қўлланиладиган коэффициентларга нисбатан тегишли ҳудудда жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 миқдорда камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш ҳуқуқига эга.
4. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари тегишли ҳудудда жойлашган даҳа,мавзе, маҳалла, кўча кесимида юридик ва жисмоний шахслар учун 2026 йилда белгиланган ер солиқ ставкаларини тақдим этилишини таъминласин.
5. Шаҳар ҳокимлиги ушбу қарор билан маъқулланган Навбаҳортуманбўйича юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммалари тўғрисидаги маълумотларни «Навбаҳор тонги» газетаси ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида эълон қилсин.
6. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 2025 йил 28 декабрдаги Навбаҳор тумани бўйича 2025 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи ставкаларини ҳамда мол-мулк солиғини ҳисоблашда қўлланиладиган энг кам қийматни тасдиқлаш тўғрисида»ги VI-3-037-5-73-К/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туманнинг ҳокимининг биринчи ўринбосари (М. Жумабоэв) ва халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Т. Абдиев) зиммаларига юклансин.
Сессия раиси З. ҚУДРАТОВ
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани,
2026 йил 9 январь,
VII-16-1-5-73-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.