ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАРАФШОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
қарори
Зарафшон шаҳрининг 2026 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг МФЙ кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларини қўллаган ҳолда ер солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик солиқ ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6121-сон Фармони ва «Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 7 сентябрдаги ПФ-6307-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429, 437-моддалари ҳамда Зарафшон шаҳар солиқ инспекциясининг 2025 йил 12 декабрдаги 14-13481-сон хатини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Б. Бердиевнинг 2026 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг МФЙ кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларини қўллаган ҳолда ер солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик солиқ ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Шаҳарнинг иқтисодий ривожланишидан келиб чиқиб, жисмоний шахслар бўйича 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун тавсия этиладиган ер солиғи ставкаси 1-иловага, юридик шахслар бўйича 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун тавсия этиладиган ер солиғи ставкаси 2-иловага, юридик шахслар бўйича 2026 йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 3-иловага мувофиқ ҳамда 2026 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қарор «Олтин водий» газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
4. Қарор ижросини таъминлаш шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи Р. Бахронов ҳамда назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия раиси Р. Нурназаров зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси Ҳ. ЭРНАФАСОВ
Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри,
2026 йил 9 январь,
VII-20-1-5-78-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.