09.01.2026 йилдаги VII-23-1-5-0-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффицентлар, мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 412, 422, 429 ва 437-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида» ПФ-6121-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2025 йил 17 декабрдаги 03/41-4-28285-сонли, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хатлари, 2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш, вилоят солиқ бошқармасининг 2025 йил 9 декабрдаги 20/26-81145-сонли хати Навоий вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффицентлар, мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш ва вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи В.Ражабовнинг ахбороти ҳамда билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2026 йилда Навоий вилоятида бўйича юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигида мўлжалланмаган ерларини базавий солиқ ставкаси мутлақ миқдори 1 гектар учун 42,4 млн.сўм, жисмоний шахслар ерларининг 1 кв.м учун базавий солиқ ставкаси мутлақ миқдори 377,0 сўм ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулки ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган, яшашга мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари учун мол-мулк солиғини ҳисоблашда 1 кв.метр учун энг кам қиймати туманларда 1 390 000 сўм белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва туманларнинг иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича 2026 йилда Навоий вилояти учун мутлақ миқдорда белгиланган ер солиғининг базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва туманларнинг иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) 2026 йилда вилоят учун мутлақ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларнинг мол-мулки ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган, (тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари) учун мол-мулк солиғини ҳисоблашда 2026 йилда 1 кв.метр учун белгиланган энг кам қийматига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан қўлланиладиган оширувчи коэффициент миқдорлари 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар миқдори 5-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари маҳаллий бюджет прогнозларини инобатга олиб, 1 ва 2-иловага асосан қўлланиладиган коэффициентларга нисбатан тегишли ҳудудда жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 миқдорда камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари тегишли ҳудудда жойлашган даҳа,мавзе, маҳалла, кўча кесимида юридик ва жисмоний шахслар учун 2026 йилда белгиланган ер солиқ ставкаларини тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоят ҳокимлиги ушбу қарор билан маъқулланган Навоий вилояти бўйича юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффицентлар, мутлақ миқдор суммалари тўғрисидаги маълумотларни «Дўстлик байроғи» ва «Знамя дружбы» газеталари ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб сайтида эълон қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2025 йил 17 январдаги Навоий вилояти бўйича 2025 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи ставкаларини ҳамда мол-мулк солиғини ҳисоблашда қўлланиладиган энг кам қийматни тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-4-3-5-0-К/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р. Сулаймонов) ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Н. Исоқов) зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси Ж. ҲАМРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 9 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-23-1-5-0-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.