30.12.2025 йилдаги VII-16-129-7-99-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НУРОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нуробод туманининг 2025 йил IV чорак маҳаллий бюджети даромадлари ва харажатларини баланслилигини бузмаган ҳолда кўпайтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 127-моддаси ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгаши еттинчи чақириқ, ўн олтинчи сессияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сон қарорига асосан тумандаги жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизини маҳалла жамғармасига ўтказишдан юзага келган фарқни қоплаш учун 835 751,0 минг (саккиз юз уттиз беш миллион етти юз эллик бир минг) сўм маблағ зарурлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Нуробод тумани бўлими тасарруфидаги маҳаллаларнинг «Маҳалла жамғармаси»га жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизини ўтказишдан юзага келган фарқни қоплаш учун Самарқанд вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси билан келишилган ҳолда, халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-3-020-7-99-К/24-сон қарори 1-иловасидаги 8-банди ҳамда 2-иловасидаги 9-бандлари туман маҳаллий бюджети ҳисобидан Нуробод тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил IV чорак даромадлари ва харажатларини 835 751,0 минг (саккиз юз уттиз беш миллион етти юз эллик бир минг) сўм иловага мувофиқ оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари (Ғ.Мусурманов) Нуробод тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил IV чорак даромадлари ва харажатлари режаларига тегишли ўзгартириш киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (С.Суяров) ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Ибрагимов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси БУРАНОВ МАХСУД ЭРКИНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти, Нуробод тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-16-129-7-99-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.