30.12.2025 йилдаги VII-20-139-7-101-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАСТДАРҒОМ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пастдарғом туманидаги номсиз кўчаларга ном бериш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-303-сон Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ҳамда самарали амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Пастдарғом тумани ҳокимлигининг Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича комиссиясининг тумандаги номсиз кўчаларни номлаш тўғрисида 2025 йил 10 октябрдаги 01/26-7024-сон йиғилиши баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 19 ноябрдаги «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги 05-19-20415-сонли Эксперт хулосаси тўғрисида туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси О.Норимованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг иловада келтирилган қонун талабларига мувофиқ деб топилган 723 та географик объект номларига берилган эксперт хулосаси маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман Ички ишлар бўлими (У.Халимов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (М.Казаков) ном берилган кўчаларга тегишли йўл белгиларини ўрнатиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (М.Казаков)га кўча номлари акс этган пешлавҳалар ва бошқа кўрсаткичлардаги ёзувларни давлат тилида (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида) ёзилишини таъминлаш ҳамда айрим кўчаларнинг янгидан номланиши муносабати билан аҳоли ўртасида тарғибот- ташвиқот ишларини ўтказиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман Статистика бўлими (Д.Абаев), Давлат кадастрлари палатаси Пастдарғом тумани филиали (Б.Садинов) мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган кўчаларнинг номини белгиланган тартибда статистик ҳисоботларда акс эттирилишини ва иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиши таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Географик объектлар тўғрисида»ги ЎРҚ-303-сон Қонуннинг 16-моддасига кўра, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясига ушбу географик объектларга ном берилганлиги ва уларнинг номлари ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни Географик объектлар номларининг давлат реестрига киритиш учун 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига тақдим этиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Географик объектлар тўғрисида»ги ЎРҚ-303-сон Қонуннинг 20-моддасига кўра, аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилиши кўрсатилган. Қонунга кўра, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (У.Махманазаров)га белгиланган тартибда молиялаштириш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими раҳбари (М.Казаков), туман Ободонлаштириш бошқармаси (Б.Жўраев) билан биргаликда ном берилган кўчаларга белгиланган тартибда замонавий талаблар асосида пешлавҳа (кўча номи ёзилган таблечка) ва кўрсаткич белгиларини ўрнатишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман ҳокимлиги Ахборот хизматига Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида» ҳамда «Давлат тили ҳақида»ги Қонунлари талаблари асосида ушбу олиб борилган ишларни оммавий-ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Қонунийликни таъминлаш, суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (О.Норимова) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси РАХМАНОВ ШЕРЗОД ШУХРАТОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-20-139-7-101-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.