ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖОНДОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг Жондор туманида ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорида Жондор тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш, ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларнисоз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш, сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш, истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажмитўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш,сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш вазифаси белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 30-октябрдаги 187-сонли ҳамда Аму-Бухоро ИТХБнинг 2025 йил 28 ноябрдаги 76/1-сонли буруқларининг ижросини таъминлаш мақсадида Жондор тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси томонидан Жондор тумани ҳудудлари ва фермер хўжаликларида 2025 йил вегетация даври учун суғориладиган майдонларнинг экин турлари бўйича жойлашуви ва Жондор тумани ҳудудларида 2025 йил вегетация даврида ажратилган чекланган сув миқдори (лимит) жадваллари ишлаб чиқилиб, Халқ депутатлари туман Кенгашига тасдиқлаш учун киритилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига асосан, Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг Жондор туманида ижроси тўғрисида туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Д. Маруповнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жондор тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Д. Марупов ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш. Жумаэвлар томонидан ишлаб чиқилган Жондор тумани ҳудудларида 2025 йил вегетация даври учун суғориладиган майдонларнинг экин турлари бўйича жойлашуви 1-иловага, Жондор тумани ҳудудлари ва фермер хўжаликларида 2025 йил вегетация даврида ажратилган чекланган сув миқдори (лимит) жадваллари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Жондор тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори (Д. Марупов) Жондор тумани ҳудудларидаги сув истеъмолчиларининг 2025 йил вегетация даврида ажратилган чекланган сув миқдори (лимит) амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилганлиги ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этилган ҳужжатлар ҳаққонийлигига шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (С. Шомуродов), «Жондор овози» газетаси таҳририяти (И. Ҳайдаров)ларга Жондор тумани ҳудудларидаги сув истеъмолчиларининг 2025 йил вегетация даврида ажратилган чекланган сув миқдори (лимит)ни оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссия раиси (Э. Турсунов) ва туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (Ш. Жумаэв)лар зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси БЕҲБУДОВА ЛАТОФАТ ЖЎРАЕВНА
Бухоро вилояти, Жондор тумани,
2026 йил 15 январь,
VII-20-3-2-35-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.