ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОГОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Когон туман Кенгашининг 2025 йил 22 май кунидаги VII-08-53-2-36-K/25-сонли қарори иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Когон туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ш. Буроновнинг 2025 йил 28 ноябрь кунидаги 224-сонли хати билан киритган таклифини тинглаб, муҳокама қилиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6, 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши қарор қилади:
1. Когон туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ш. Буроновнинг 2025 йил 28 ноябрь кунги 224-сонли хати билан киритиган таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Когон туман Кенгашининг 2025 йил 22 май кунги VII-08-53-2-36-K/25-сонли қарорининг иловасига ўзгартириш киритилсин ва иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш вазифаси туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи А. Бекмуродов ва қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ш. Бўронов зиммаларига юклатилсин.
4. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари А. Қаҳҳоровга мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш ва оммавий ахборот воситаларидаэълон қилиш вазифаси юклансин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси ТУРСУНОВА ХУРМАТ ТОШЕВНА
Бухоро вилояти, Когон тумани,
2026 йил 14 январь,
VI-16-7-2-36-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.