Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 24 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3080-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон «Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/14-сон қарори (рўйхат рақами 3080, 2018 йил 25 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 10/18/3080/2114-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раиснинг биринчи ўринбосари Н. САЙДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 январь,
37/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ҳамда пул-кредит сиёсати фоиз инструментлари самарадорлигини ошириш мақсадида Марказий банк облигацияларини муомалага чиқариш, жойлаштириш ва сўндириш тартибини белгилайди.».
2. 1-бандда:
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«валюта биржаси — чет эл валютаси, давлат қимматли қоғозлари, молиявий ҳосила инструментлари (деривативлар) олди-сотдиси ҳамда улар билан боғлиқ бошқа биржа битимлари бўйича биржа савдоларини, шунингдек банклараро пул бозорини ҳамда Марказий банкнинг тижорат банклари, шу жумладан, микромолия банклари (бундан буён матнда банклар деб юритилади) билан амалга ошириладиган кредит ва депозит аукционларини ташкил этувчи юридик шахс;
савдо тизими — облигациялар бўйича электрон савдолар ташкиллаштирилишини таъминловчи валюта биржасининг автоматлаштирилган электрон тизими;»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Миллий клиринг маркази — облигациялар бўйича клиринг, марказлашган клирингни амалга оширувчи ва марказий контрагент сифатида фаолият юритувчи ташкилот;
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (бундан буён матнда Марказий депозитарий деб юритилади) — депо ҳисобварақлари бўйича қимматли қоғозларни сақлашнинг, бундай қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг ва қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона тизимини таъминловчи ташкилот;»;
олтинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бош битим — Марказий банк билан банклар, шунингдек банклар билан валюта биржаси, Марказий депозитарий ва Миллий клиринг маркази ўртасида тузиладиган, облигациялар бўйича амалга ошириладиган операцияларнинг умумий шартлари ва тартибини белгиловчи ўзаро ҳаракат;
дилер — Бош битим асосида облигациялар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи банклар;»;
ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилардаги «тижорат банклари» деган сўзлар «банклар» деган сўз билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбошидаги «тижорат банкларининг» деган сўзлар «банкларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«РЕПО битими — битим шартлари билан белгиланган муддат ва баҳода облигацияларни қайта сотиб олиш (сотиш) (РЕПО битимининг иккинчи қисми) шарти билан сотиш (сотиб олиш) (РЕПО битимининг биринчи қисми) бўйича икки томонлама битим.».
3. 3-банд «гаров таъминоти ва» деган сўзлардан кейин «дилерлар ўртасида тузиладиган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Глобал сертификат иккита асл нусхада расмийлаштирилади, бир нусхаси Марказий банкда, иккинчи нусхаси Марказий депозитарийда сақланади.
Глобал сертификат расмийлаштирилгандан сўнг Марказий банк Марказий депозитарийга облигацияларни жойлаштириш учун мўлжалланган эмиссиявий депо ҳисобварағига муомалага чиқарилаётган облигацияларнинг тўлиқ ҳажмини жойлаштириш бўйича топшириқ беради.».
5. 6-банднинг тўртинчи — еттинчи хатбошиларидаги «муддатга» деган сўз «муддатгача» деган сўз билан алмаштирилсин.
6. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Облигациялар бўйича барча операциялар валюта биржаси томонидан ишлаб чиқилган биржа савдоларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ савдо тизими орқали амалга оширилади, бундан мазкур Низомнинг 101-бандида белгиланган операция мустасно.».
7. 10-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 22-банддаги «тижорат банклари» деган сўзлар «банклар» деган сўз билан алмаштирилсин.
8. Қуйидаги мазмундаги 101-банд билан тўлдирилсин:
«101. Марказий банк облигацияларни иккиламчи савдоларда олди-сотди қилиш учун ўзининг эмиссиявий депо ҳисобварағидан депо ҳисобварағига ўтказиш орқали жойлаштиради.».
9. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Облигацияларни жойлаштириш бўйича аукцион савдолари шартлари тўғрисидаги маълумотлар аукцион савдоси ўтказиладиган кундан камида 1 иш куни олдин Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади, бундан банклардаги кутилмаган ликвидлик тебранишларини барқарорлаштириш мақсадида ўтказиладиган аукцион савдолари мустасно.».
10. 18-банддаги «тижорат банклари» ва «тижорат банкидан» деган сўзлар тегишли равишда «банклар» ва «банкдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 23-банддаги ва 25-банднинг биринчи хатбошисидаги «тижорат банкларининг» деган сўзлар «банкларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
12. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Облигацияларнинг иккиламчи бозорида аукцион савдолари натижаларига кўра харид қилинган ва мазкур Низомнинг 101-бандида белгиланган қоидага мувофиқ жойлаштирилган облигациялар бўйича дилерлар ўртасида олди-сотди операциялари амалга оширилади.».
13. 30-банд «қоидаларига мувофиқ» деган сўзлардан кейин «марказий контрагент иштирокида ёки марказий контрагент иштирокисиз» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
14. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Ҳар бир биржа битими тузилганда савдо тизими уни рўйхатга олади, унга рўйхатга олиш рақамини бириктиради ва савдо иштирокчиларига биржа битимлари реестридан кўчирма тақдим этади. Шунингдек, савдо тизими биржа битимлари реестрини Миллий клиринг марказига савдо иштирокчиларининг талаб ва мажбуриятларини аниқлаштириш мақсадида тақдим қилади.».
15. 39-банддаги «валюта биржасида» деган сўзлар «Марказий депозитарийда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 40 — 42-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Облигациялар бўйича ҳисоб-китоблар биржа битимлари реестри асосида шакллантирилган клиринг топшириқномасига мувофиқ қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
марказий контрагент иштирокида тузилган битимлар бўйича Миллий клиринг маркази томонидан;
марказий контрагент иштирокисиз тузилган битимлар бўйича Марказий депозитарий ёки Марказий банк томонидан.
41. Облигацияларнинг сотиб олувчининг депо ҳисобварағига ўтказилиши ва пул маблағларининг сотувчининг ҳисобварағига ўтказиб берилиши «етказиб беришга нисбатан тўлов» (деливерй версус паймент — ДВП) тамойиллари асосида амалга оширилади, бундан мазкур Низомнинг 101-бандида белгиланган операция мустасно.
Мазкур Низомнинг 101-бандида белгиланган қоидага мувофиқ облигацияларни Марказий банкнинг эмиссиявий депо ҳисобварағидан ўзининг депо ҳисобварағига ўтказиш орқали жойлаштириш пул маблағларини ўтказмаган ҳолда (фреэ оф паймент — ФОП) амалга оширилади.
42. Облигацияларни сотиб олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви амалга оширилгандан сўнг эгалик ҳуқуқи берилади ва депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.».
17. 46-банддаги «Валюта биржаси» ва «депо» ҳисобварағидаги» деган сўзлар «Марказий депозитарий» ва «депо ҳисобварағидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 47-банддаги «валюта биржасининг Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб касса марказидаги алоҳида» деган сўзлар «Марказий депозитарийнинг Марказий банкда очилган вакиллик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 48 ва 49-бандлардаги «Валюта биржаси» деган сўзлар «Марказий депозитарий» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. 50-банд «кейинги иш кунида» деган сўзлардан кейин «ёки муддатидан олдин» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
21. 51 ва 52-бандлар қуйида таҳрирда баён этилсин:
«51. Марказий банк облигацияларни сўндириш учун уларнинг тўлиқ ҳажмини номинал қийматда сотиб олиш бўйича савдо тизимига буюртма киритади ёки Марказий депозитарийга сўндирилиши лозим бўлган облигацияларни ҳисобга олиш учун топшириқ беради.
52. Марказий банкнинг сўндирилган облигациялари Марказий депозитарий томонидан Марказий банкнинг эмиссиявий депо ҳисобварағига ўтказиб берилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)