29.12.2025 йилдаги VII-22-165-5-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси, Бюджет кодексининг 27, 99-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида» 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сонли Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2025 йил 20 октябрдаги 02-1515-сонли ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 25 декабрдаги 01/57-1-29241-сонли, вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармасининг 2025 йил 25 декабрдаги хатлари, вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Жумаевнинг ахбороти ҳамда билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши, қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонуни ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетитўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонунига (кейинги ўринларда — Қонун деб аталади) мувофиқ, Навоий вилояти вилоят маҳаллий бюджетининг 2026 йил учун бюджет даромадлари4 095,6 млрд. сўм, харажатлари 4 199,2 млрд. сўм, республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 103,6 млрд. сўм шундан, акциз солиғи тушумлари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар 103,6 млрд. сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2026 йил учун Навоий вилоятини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва 2027-2028 йилларга мақсадли мўлжаллар 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилоятининг вилоят бюджетидаромадларининг солиқ турлари кесимида 2026 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йилги вилоят маҳаллий бюджетидан бюджет ташкилотлари ва маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил учун туманлар ва шаҳарлар бюджетларига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ажратмалар нормативлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг тақсимотини ўрнатилган тартибда Навоий вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетининг 2026 йилги даромадлари ва харажатларининг чегаравий ҳажми шунингдек, республика бюджетидан (акциз солиғи тушумлари ҳисобидан) ҳамда вилоят бюджетидан туман ва шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман ва шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 2026 йил учун вилоятнинг вилоят бюджети захира жамғармаси ҳажмлари 23,3 млрд. сўм миқдорида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг 2025 йил учун захира жамғармалари тегишли бюджетлар тасдиқланган умумий харажатларининг камида 1,0 фоизи миқдорида шакллантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда тегишли туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари ушбу механизмлар жорий этилган йилдан олдинги йилдаги ҳажмдан кам бўлмаган миқдорларда шакллантирилади ҳамда қўшимча маблағларни шакллантириш тегишинча юқори турувчи бюджетларнинг захира жамғармалари маблағларини камайтириш ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Навоий вилояти вилоят бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларини ижро этиш чоғида юқори турувчи бюджетдан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг миқдорлари ошган тақдирда, тегишлибюджетларининг захира жамғармаларининг тегишли миқдорлари қайта кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти маҳаллий бюджетиҳамда шаҳар ва туманлари бюджетларида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори 6-иловага мувофиқ белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қонун билан 2026 йилда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг маҳаллийбюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2026 йилда қуйидаги солиқ турлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) туман (шаҳар) бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айланмадан олинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (бундан йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқ мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи (бундан йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқ мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активларини ижарага беришдан тушумлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган даромадлар турлари қўлланилганда, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг даромадлари харажатларидан кўп бўлган тақдирда, халқ депутатлари вилоят Кенгаши юқори турувчи бюджетга ажратмаларни назарда тутиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) вилоятнинг вилоят бюджети даромадлари вилоят маҳаллий бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бензинни, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тамаки маҳсулотлари (импорт орқали кирган маҳсулотлардан ташқари) учун акциз солиғи бўйича тушумлар, тегишинча ўтган молия йилининг 1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасидан олинган Навоий вилояти аҳолисининг сони туман ва шаҳарлар аҳоли сони улушига мувофиқ, бунда даромадлар Навоий вилоятининг вилоят бюджети бўйича прогнознинг бажарилмаган қисми республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши, даромадлар бўйича прогнознинг ошириб бажарилган қисми эса республика бюджети ихтиёрида қолиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) солиқлар вилоят маҳаллий бюджетига қуйидаги улушларда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушган тушумларнинг (жисмоний шахслар мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ташқари) Навоий вилояти бюджети ихтиёрида 66 фоиз қолиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойда солиғидан тушган тушумларнинг (Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек, норезидентларнинг тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) Навоий вилоятибюджети ихтиёрида 67 фоиз қолиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган қиймат солиғидан тушган тушумларнинг (Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилардан ташқари) вилоятда 20 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пиво (импорт қилинадиган алкоголь маҳсулотлари ва пиводан ташқари) учун ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланадиган акциз солиғининг 30 фоизи ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қонунчиликда белгиланган миқдорларда қуйидаги даромадлар республика ва вилоят маҳаллий бюджети ўртасида тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат божлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жарималар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликда белгиланган тартибда давлат активларини сотишдан тушадиган тушумлар тегишли равишда объектжойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетиларига ва вилоят бюджетига тенг улушларда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг камида 50 фоизи (бундан йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқ мустасно) туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (Ш. Жумаев) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-387-сонли қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика бюджетидан Навоий вилоятининг вилоят бюджетига ўтказиб бериладиган даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмининг 50 фоизи вилоят бюджетига қолган 50 фоизи2025 йил 1 декабрь ҳолатига статистика органларидан олинган туман (шаҳар)лар аҳолисидаги улушига мувофиқ туман (шаҳар)лар бюджетларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорларидан тушган солиқлар бўйича вилоят бюджетига ўтказилган маблағларни ушбу соҳадаги ҳамда маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш учун мазкур бозорлар жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетларига тўлиқ ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли даражадаги маҳаллий бюджетларга ажратиладиган солиқларни ва бошқа турдаги даромадларни ҳамда бюджетлараро трансфертларни тақсимлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромадларнинг прогнозини ошириб бажаришдан олинган маблағларнинг бир қисмини туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун берилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 8-иловаси 1-бандида белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан туманлар ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланиш даражасига қараб 2,0 (икки) гача оширувчи коэффициентни жорий этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари туман ҳамда шаҳарларнинг оммавий дам олишга ва (ёки) туризмга ихтисослаштирилган айрим ҳудудларда мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларига Тошкент шаҳри учун белгиланган миқдорларгача ўсиб борувчи коэффициентларни жорий этишга ҳақлилиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунга мувофиқ берилган ваколатлардан келиб чиқиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар вилоят маҳаллий бюджети ва шаҳар (туман)лар бюджетлари ўртасида тақсимлансин. Жумладан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят маҳаллий бюджетига қўшилган қиймат солиғидан тушган тушумларнинг вилоятдаги 20 фоиз миқдоридаги улуши вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида Кармана туманига 18 фоиз, Навоий шаҳрига 34 фоиз, Қизилтепа, Томди, Хатирчи туманларига 50 фоиз, Зарафшон ва Ғозғон шаҳарларига ҳамда Навбаҳор, Нурота, Конимех, Учқудуқ туманларига 100 фоиз миқдорида (йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят маҳаллий бюджетига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушган тушумларнинг 66 фоиз миқдоридаги улуши вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида Навоий шаҳрига 2 фоиз, Кармана туманига 5 фоиз, Томди туманига 20 фоиз, Хатирчи туманига 50 фоиз, Қизилтепа туманига 55 фоиз, Конимех туманига 62 фоиз, Зарафшон шаҳрига 95 фоиз, Ғозғон шаҳар ва Навбаҳор, Нурота, Учқудуқ туманларига 100 фоиз миқдорида (йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят маҳаллий бюджетига фойда солиғидан тушган тушумларнинг вилояти бюджети ихтиёридаги 67 фоиз миқдоридаги улуши вилоят бюджетиҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлариўртасида Томди туманига 20 фоиз, Қизилтепа туманига 30 фоиз, Зарафшон шаҳрига ва Нурота, Конимех, Хатирчи туманларига 50 фоиз, Ғозғон шаҳрига ва Навбаҳор, Учқудуқ туманларига 100 фоиз миқдорида (йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар бундан мустасно) бюджетга тақсимлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар вилоят маҳаллий бюджети ва шаҳар (туман)лар бюджетларига ўтказилсин. Жумладан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томди туманида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ маҳаллий бюджет даромадининг харажатидан юқори бўлганлигини инобатга олиб, ушбу солиқ тушумининг 90 фоизи Томди тумани маҳаллий бюджетига, 10 фоизи вилоят бюджетига (йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда трансфертдан чиқариш учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни охирги истеъмолчига реализация қилишда тўланадиган акциз солиғи бўйича тўловнинг 50 фоизи Нурота, Конимех туманларига, 70 фоизи Қизилтепа туманига ва 100 фоизи Зарафшон шаҳар ҳамда Навбаҳор, Хатирчи, Учқудуқ туманларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят маҳаллий бюджети ўртасида тақсимланадиган давлат божи тўловининг 25 фоизи Томди туманига, 29 фоизи Қизилтепа туманига, 51 фоизи Навбаҳор туманига, 55 фоизи Хатирчи туманига, 60 фоизи Зарафшон шаҳрига, 100 фоизи Ғозғон шаҳар ва Нурота, Конимех, Учқудуқ туманларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят маҳаллий бюджети ўртасида тақсимланадиган йиғим тўловининг 25 фоизи Томди туманига, 29 фоизи Қизилтепа туманига, 50 фоизи Навбаҳор туманига, 56 фоизи Хатирчи туманига, 66 фоизи Зарафшон шаҳрига, 100 фоизи Ғозғон шаҳар ва Нурота, Конимех, Учқудуқ туманларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят маҳаллий бюджети ўртасида тақсимланадиган жарима тўловининг 25 фоизи Томди туманига, 28 фоизи Қизилтепа туманига, 50 фоизи Навбаҳор туманига, 55 фоизи Хатирчи туманига, 65 фоизи Зарафшон шаҳрига, 100 фоизи Ғозғон шаҳар ва Нурота, Конимех, Учқудуқ туманларига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат улуши бўйича дивидендлар, солиқсиз ва бошқа даромад тўловлари вилоят бюджети ихтиёрида қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р. Сулаймонов), вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (Ш. Жумаев), солиқ бошқармаси (С. Назаров) туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда масъул бошқарма ва ташкилотлар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларини режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетининг прогноз кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вилоят солиқ бошқармаси (С. Назаров)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ушбу солиқларни ўз вақтида бюджетга ундирилиши устидан солиқ назоратини кучайтирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча солиқ турларидан доимий таҳлиллар ўтказган ҳолда, солиқларни тўлиқ ҳисобланишини ҳамда ушбу солиқ тўловлари бўйича солиқ қарздорлигига йўл қўймаслик чоралари кўрилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси билан биргаликда вилоятда мавжуд солиқ тўловчиларнинг мол-мулклари майдонларини чуқур таҳлил этган ҳолда ушбу мол-мулкларга нисбатан солиқларнинг тўлиқ ҳисобланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айланмадан солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар томонидан нақд пул айланмаларининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий солиқ назорати ўрнатилишини ҳамда камерал солиқ назорати тадбирларини ўтказилишини таъминлаш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида фуқароларга харид чекини талаб қилиб олишни тарғиб этувчи ижтимоий роликлар ҳамда видео материаллар тайёрлаб, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вилоят солиқ бошқармаси (С. Назаров) Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси Навоий минтақавий инспекцияси ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида ноқонуний фаолият олиб бораётган карьерларни аниқлаш бўйича хатловлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хатлов натижалари бўйича аниқланган ноқонуний фаолият олиб бораётган карьерлар фаолиятини қонунийлаштириш ҳамда уларни солиқ базасига қамраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида фаолият олиб бораётган карьерлар томонидан қазиб олинаётган норуда қурилиш материаллар ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттириш устидан доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган карьерларнинг қазиб олиш ҳажмларини доимий таҳлил қилиб бориш ҳамда зарур ҳолларда қазиб олиш ҳажмларини аниқлашда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан «маркшейдерлик» хизматларидан фойдаланиш лозимлиги алоҳида белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси вилоят солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мавжуд солиқ қарздорликларини бюджетгаундириш юзасидан ҳамда чораклар якуни билан солиқ қарздорликларининг чорак бошига нисбатан камайиб бориши бўйича барча комплекс чора-тадбирларни кўриб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Туман ва шаҳар ҳокимликлари жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқлари бўйича жорий ҳисобланган солиқларни ҳамда ушбу солиқлардан мавжуд солиқ қарздорликларини ундириш юзасидан солиқ органларига амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси (Н. Атажанов) Бўш турган объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси (А. Шарипов) билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган давлат мулки объектларини аниқлаш бўйича хатлов ишларини самарали ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хатлов натижаларига кўра вилоятда мавжуд бўш турган давлат мулки объектлари рўйхатини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шакллантирилган рўйхатга асосан бўш турган давлат мулки объектларини ижарага бериш ёки сотиш бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган давлат мулки объектларини ижарага бериш ёки сотиш бўйича ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида роликлар ва видео-материаллар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштирилиши мўлжалланган бўш турган давлат мулки объектларини "э-аукцион" электрон савдо платформаси орқали сотиш ишларини ташкиллаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси (Н. Атажанов), вилоят солиқ бошқармаси (С. Назаров), вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (Ш. Жумаев) давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар томонидан 2026 йилнинг 1 июлига қадар 2025 йил якунлари бўйича ўз соф фойдасининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдоридаги ажратмалар ва давлат улуши бўйича дивидендларни 2026 йилнинг 1 сентябридан кечиктирмай тегишли даражадаги бюджетларга ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вилоят солиқ бошқармаси (С. Назаров), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси (А. Муҳаммадиев) туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ташқи реклама объектларини тўлиқ хатловдан ўтказган ҳолда, ушбу ташқи реклама объектлари бўйича шартномалар тузиш чораларини кўрсин ҳамда ушбу шартномалар бўйича йиғимларни бюджетга тўланиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19.Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (О. Садинов), вилоят солиқ бошқармаси (С. Назаров) туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда вилоятда суғоришга сарфланаётган сув ҳажмлари бўйича аниқ ҳисоб-китоблар юритган ҳолда мазкур истеъмол ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлиқ ҳисобланишини ҳамда молия йили якунига қадар маҳаллий бюджетларга тўлиқ ундириб олиш бўйича тизимли ишларни олиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан истеъмол қилинаётган сув ресурслари ҳажмлари ва ушбу ҳажмлар бўйича ҳисобланаётган сув солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вилоят ички ишлар бошқармаси (А. Тасбаев), вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳисобланган бож, жарима ва йиғимларни ўз вақтида ўрнатилган тартибда бюджетга ундириш чораларини кўриб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат молиявий назорати инспекцияси (Н. Тошев) вилоят мактабгача ва мактаб таълими ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ички аудит хизматлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет интизомига қатъий риоя этилиши устидан доимий мониторинг ишларини кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет интизомини бузиш ҳолатлари бўйича ҳар чорак якуни билан халқ депутатлари вилоят Кенгашига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган назорат тадбирлари якуни бўйича камомад ва ноқонуний ўзлаштиришга йўл қўйган соҳа раҳбарларининг ҳисоботи ҳар чоракда эшитиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳокимлик томонидан тақдим этилган таклифлар асосида бюджет қонунчилигига тўлиқ риоя этилган ҳолда Кенгаш қарори лойиҳасини ишлаб чиқилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш қарори асосида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилган маблағларни самарали ва мақсадли фойдаланиши устидан назорат ўрнатишга, натижалари бўйича тавсиялар беришга, мониторинг қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет харажатларининг қонунчиликда белгиланган қисмининг жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишига ҳамда ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга оширишга масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р. Сулаймонов), халқ депутатлари вилояти Кенгаши котибияти, туман ва шаҳар ҳокимликлари, тегишли бошқарма бошлиқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет даромад ва харажатларининг прогноз кўрсаткичлари бажарилиши ҳамда солиқ базасини кенгайтириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши юзасидан эришилган натижалар бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бир чоракда камида бир маротаба ҳисобот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Вилоят ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур қарор «Дўстлик байроғи» ва «Знамя дружбы» газеталарида расмий эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р. Сулаймонов) ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Н. Исоқов) зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Ғ. АЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-22-165-5-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.