29.12.2025 йилдаги VII-19-123-7-102-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахтачи туманининг 2025 йил 4-чорак маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларини баланслилигини бузмаган ҳолда кўпайтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 127-моддаси ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ чақириқ ўн тўққизинчи сессияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сон қарорига асосан тумандаги жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизини маҳалла жамғармасига ўтказишдан юзага келган фарқни қоплаш учун 657834,0 (олти юз эллик етти миллион саккиз юз ўттиз тўрт) минг сўм маблағ зарурлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Пахтачи тумани бўлими тасарруфидаги маҳаллаларнинг «Маҳалла жамғармаси»га жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизини ўтказишдан юзага келган фарқни қоплаш учун Самарқанд вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси билан келишилган ҳолда, халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-3-015-7-102-К/24-сон қарори 1-иловасидаги 8-банди ҳамда 2-иловасидаги 9-бандлари туман маҳаллий бюджети ҳисобидан Пахтачи тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил 4-чорак даромадлари ва харажатларини 657834,0 (олти юз эллик етти миллион саккиз юз ўттиз тўрт) минг сўм иловага мувофиқ оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари (Ж.Эшонқулов) Пахтачи тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил 4-чорак даромадлари ва харажатлари режаларига тегишли ўзгартириш киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳатлар бўйича доимий комиссияси (Ф.Кенжаев) ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (У.Арнақулов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ХУШБАКОВ КАЮМ НОРБЕКОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-19-123-7-102-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.