ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОЙЛОҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Тойлоқ туманининг 2025 йил IV чорак маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари баланслилигини бузмаган ҳолда кўпайтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 127-моддаси ва «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 59-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-4-021-7-104-К/24-сонли қарорига тегишли ўзгартириш киритиш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-, 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси, қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сонли қарорига асосан тумандаги жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизини маҳалла жамғармасига ўтказишдан юзага келган фарқни қоплаш учун 1 259 383,0 минг (бир миллиард икки юз эллик тўққиз миллион уч юз саксон уч минг) сўм маблағ зарурлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тойлоқ тумани бўлими тасарруфидаги маҳаллаларнинг «Маҳалла жамғармаси»га жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизини ўтказишдан юзага келган фарқни қоплаш учун Самарқанд вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси билан келишилган ҳолда, Халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-4-021-7-104-К/24-сонли қарори 1-иловасидаги 8-банди ҳамда 2-иловасидаги 10-бандлари туман маҳаллий бюджети ҳисобидан Тойлоқ тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил IV чорак даромадлари ва харажатларини 1 259 383,0 минг (бир миллиард икки юз эллик тўққиз миллион уч юз саксон уч минг) сўм 1-иловага мувофиқ оширилсин.
3. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари (Р.Қаҳоров) Тойлоқ тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил IV чорак даромадлари ва харажатлари режаларига тегишли ўзгартириш киритсин.
4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳатлар бўйича доимий комиссияси (Ф.Сидиков) ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (А.Шарипов) зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси РАХМАТУЛЛАЕВ БЕҲЗОД РАХМАТУЛЛАЕВИЧ
Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани,
2025 йил 29 декабрь,
VII-18-143-7-104-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.