15.01.2026 йилдаги VII-25-2-12-170-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боғот туманида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига ҳамда норуда қурилиш материаллари (цементдан ташқари) учун белгиланган қатъий ставкаларга коэффициентлар миқдорини қўллаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445 ва 452-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли, вилоят солиқ бошқармаси ва вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 3 декабрдаги қўшма хатларига ҳамда Боғот тумани Солиқ инспексичсининг 2025 йил 20 декабрдаги 16-14658-сонли хатини инобатга олиб Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2025 йил12 ноябрдаги 24-127593-сонли, вилоят солиқ бошқармаси ва вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 3 декабрдаги қўшма хатлари ҳамда Боғот тумани Солиқ инспексичсининг 2025 йил 20 декабрдаги 16-14658-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Боғот туманида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига 0,7 дан 1,3 гача қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган 1,3 баробаргача оширувчи коэффициентлар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман солиқ инспекцияси бошлиғи С. Ахмедовга тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганликлари учун сув сарфининг миқдори ва суммасини ҳисоблаш механизмини жорий қилиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор «Боғот садоси» газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи в.в.б (Н. Қаландаров) ҳамда назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси (Б. Сапаров) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси К. РЎЗМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти, Боғот тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 15 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-25-2-12-170-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.