ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025 йил 29 апрелдаги «Боғот тумани бўйича 2025 йил суғориш(вегетация) мавсуми учун сув истеъмолчиларига ажратиладиган чекланган сув миқдори(лимит)ни тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-10-59-12-170-К/25-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январда «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 5-сонли қарорига асосан туман ирригация бўлими ҳамда махсус хизматлари негизида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ташкил этилиб уларнинг вазифалари белгилаб берилди.
Шунингдек, ушбу қарорда сув хўжалиги ташкилотларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларига вегетация давридаги суғориш лимитларини ҳар йилниннг 1 апрелига қадар етказиш ва тасдиқлаш учун туман халқ депутатлари Кенгашига киритиш топширилганлигини ва шунга мувофиқ, Боғот тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси томонидан 2025 йилнинг вегетация мавсуми учун сув истеъмолчиларига, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчиларга сув манбалари ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича сув олиш лимитлари ишлаб чиқилди ва халқ депутатлари туман Кенгашига уни тасдиқлаб бериш учун 2025 йил 7 апрель №01-01/183-сонли хат йўлланган. Шунга асосан Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025 йил 29 апрелдаги «Боғот тумани бўйича 2025 йил суғориш(вегетация) мавсуми учун сув истеъмолчиларига ажратиладиган чекланган сув миқдори(лимит)ни тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-10-59-12-170-К/25-сон қарори қабул қилинган. Шунингдек Боғот тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг 2025 йил 12-декабар куни халқ депутатлари туман Кенгашига йўллаган 1097-сонли хатини инобатга олган ҳолда, кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. «Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025 йил 29 апрелдаги «Боғот тумани бўйича 2025 йил суғориш(вегетация) мавсуми учун сув истеъмолчиларига ажратиладиган чекланган сув миқдори(лимит)ни тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-10-59-12-170-К/25-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги масала юзасидан туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалари бўйича ўринбосари И.Рахимовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025 йил 29 апрелдаги «Боғот тумани бўйича 2025 йил суғориш(вегетация) мавсуми учун сув истеъмолчиларига ажратиладиган чекланган сув миқдори(лимит)ни тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-10-59-12-170-К/25-сон қарорига тегишли ўзгартириш киритилиб 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари И.Рахимов ҳамда назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси Ш.Ражабов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси К. РЎЗМАТОВ
Хоразм вилояти, Боғот тумани,
2026 йил 15 январь,
VII-25-8-12-170-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.