ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛТИНСОЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда норуда қурилиш материаллари учун белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар тўғрисида
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда норуда қурилиш материаллари учун белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар тўғрисидаги Олтинсой тумани Солиқ инспекцияси бошлиғи Р. Боймирзаевнинг 2025 йил 17 декабрдаги 01-08350-сон хатини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Олтинсой тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда норуда қурилиш материаллари учун белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар тўғрисидаги Олтинсой тумани Солиқ инспекцияси бошлиғининг Р. Боймирзаевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига 0,7 дан 1,5 гача қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 1-иловага мувофиқ;
норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган 1,3 баробаргача оширувчи коэффициентлар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (У. Абдурасулов), «Халқ ва ҳаёт» газетаси таҳририяти (Н. Темиров)га мазкур қарорни оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи оринбосари (М. Расулов), бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси раиси (Ю. Ҳакимов) зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессия раиси А. МАМАТМУРАТОВ
Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани,
2026 йил 7 январь,
VII-15-8-8-108-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.