ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-3-021-12-173-K/24-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сонли қарори ҳамда «Маҳалла институтининг жамиятдаги рўлини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги 209-сонли фармонига асосан бугунги кунда ушбу қарор ва фармоннинг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштириш учун бюджет параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 27, 127, 148-моддалари асосан Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Урганч тумани 2025 йил маҳаллий бюджетини даромадлар ва ҳаражатлар миқдорини тенг миқдорда ошириш орқали даромадлари 125млрд. 044 млн. 219 минг сўм дан 125 млрд. 681 млн. 219минг сўмга ҳамда харажатлари 125 млрд. 044 млн. 219 минг сўмдан 125 млрд. 681 млн. 219 минг сўмга ўзгартирилиб тасдиқланган режага нисбатан даромадлар ва харажатлар 637 млн. сўмга кўпайгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Урганч туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-3-021-12-173-K/24-сонли қарорининг 1, 2, 3-иловаларига қуйидагича:
2025 йил учун Урганч тумани маҳаллий бюджет даромадларнинг режа кўрсаткичлари 1-иловага;
2025 йил учун Урганч тумани бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага;
2025 йил учун Урганч тумани маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатларининг чегаравий ҳажми 3-иловага;
3. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (Р. Сабиров)га даромадлар ва харажатлар режасига тегишли ўзгартиришлар киритилишини белгиланган тартибда расмийлаштириш топширилсин.
4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Г. СУЛТАНОВ
Хоразм вилояти, Урганч тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-17-126-12-173-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.