13.01.2026 йилдаги VII-20-1-2-37-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚОРАКЎЛ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунига асосан тумандаги айрим кўчаларни номлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги «Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 1010-сонли қарори билан тасдиқланган низом талаблари асосида Давлат кадастрлар палатаси Республика топонимика хизмати бошқармаси билан ҳамкорликда Қоракўл туманидаги 45 та маҳалла фуқаролар йиғинида хатлов ўтказилди. Хатлов натижасида, туман ҳудудида номсиз кўчалар, шунингдек соҳага оид амалдаги қонунчилик талабларига мос келмайдиган ҳамда Географик объектлар номлари давлат реестри маълумотлар базасига нотўғри киритилган кўча номлари аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир маҳалланинг хариталари чизилиб, номсиз кўчалар ва уларнинг тоифалари аниқланди. Ушбу аниқланган номсиз кўчаларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифлар давлат экспертизасидан ўтказиш учун Бухоро вилояти ҳокимлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг эксперт комиссиясига тақдим қилинган. Ўз навбатида мазкур эксперт комиссияси томонидан тақдим этилган кўча номларининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида эксперт хулосалари берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 1 декабрдаги 03-08-13562-сонли йиғилиш баёни қароридан келиб чиқиб, халқ депутатлари Қоракўл тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 1 декабрдаги 03-08-13562-сонли эксперт хулосаси маъқулланиб, тумандаги кўчалар номи иловага мувофиқ номлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тумандаги тегишли бўлган корхона ва ташкилотлар мазкур қарордан келиб чиқиб тегишли ҳужжат ва ҳисоботларига белгиланган тартибда ўзгартишлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Ф. Тўрақулов), «Қоракўл садоси» газетаси таҳририяти (О. Тангриев)га туман ҳокимлигининг веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, шунингдек, «Қоракўл садоси» газетаси орқали мазкур қарорнинг ёритилишини таъминлаш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор ижросини таъминлаш Халқ депутатлари Қоракўл тумани Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси С. Шермуҳаммедова ҳамда туман ҳокими маслаҳатчиси Ш. Ҳамроев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси М. ФАТУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти, Қоралўл тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 13 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-20-1-2-37-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.