Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
Табиий сув ҳавзалари маҳсулдорлигини оширишда балиқлантириш меъёрлари ва технологиясининг 9-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 19 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3103-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПФ-217-сон «Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2018 йил 16 ноябрдаги 54-сон буйруғи (рўйхат рақами 3103, 2018 йил 20 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 10/18/3103/2355-сон) билан тасдиқланган Табиий сув ҳавзалари маҳсулдорлигини оширишда балиқлантириш меъёрлари ва технологиясининг 9-бандидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАХМОНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 13 январь,
44-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 10/26/3103-2/0056-сон)