ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Термиз темир йўл сув таъминоти шуъба корхонасида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархлари (тарифлари)ни белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июлдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида» ЎРҚ-784-сон Қонунининг 46-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 24-моддалари ҳамда 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сон Қонунининг 4-моддаси 16-бандига мувофиқ, депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши қарор қилади:
1. Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 29 сентябрдаги 22-19-10/53-сонли ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вилоят ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 24 сентябрдаги 01-05/5748-сонли хулоса ва Термиз темир йўл сув таъминоти шуъба корхонасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 10/03-25-сонли хатига асосан вилоятдаги сув таъминоти хизматлари учун нарх (тариф)ларни белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Термиз темир йўл сув таъминоти шуъба корхонаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларга етказиб берилаётган ичимлик суви нарх (тариф)лари 1-иловага ҳамда аҳоли учун ичимлик сувидан сув ўлчагичсиз фойдаланиш тарифлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Термиз темир йўл сув таъминоти шуъба корхонаси (Ғ. Даминов) бир ой муддатда ичимлик суви таъминоти бўйича хизматлардан фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахслар билан белгиланган тартибда шартномалар имзоласин.
4. Термиз темир йўл сув таъминоти шуъба корхонаси (Ғ. Даминов) 15 кун муддатда Термиз темир йўл сув таъминоти шуъба корхонаси томонидан тоза ичимлик суви билан таъминланаётган Термиз шаҳридаги 7 та («Юлдуз», «Темир йўлчи», «Шифокор», «Кокилдор ота», «Алишер Навоий», «Катта боғ», «Наврўз») маҳаллаларда ичимлик суви нархининг оширилиш сабаблари тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борсин.
5. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2024 йил 19 июнидаги «Термиз темир йўл сув таъминоти» шуъба корхонасида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархлари (тарифлари)ни белгилаш тўғрисида» VI-86-108-8-0-K/24-сон қарори бекор қилинсин.
5. Вилоят телерадиокомпанияси (Б. Мингбоев), «Сурхон тонги» ва «Заря Сурхана» газеталари таҳририяти (С. Норқобилов)га соҳада амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (И. Ёқубов) зиммасига юклансин.
7. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилингандан кейин ўн беш кун ўтгач кучга киради.
Кенгаш раиси ЧОРИЕВ АБДУРАИМ РАВШАНОВИЧ
Сурхондарё вилояти,
2026 йил 15 январь,
VII-17-4-8-0-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.