ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОЙСУН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Бойсун туманида 2026 йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 445- ва 452-моддалари ҳамда Бойсун тумани солиқ инспекциясининг 2025 йил 16 декабрдаги 27-07243-сон хати асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Бойсун тумани солиқ инспекциясининг 2025 йил 16 декабрдаги 27-07243-сон хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Бойсун тумани бўйича 2026 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига 0,7 дан 1,3 гача қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 1-иловага мувофиқ;
норуда қурилиш материаллари учун (сментдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган 1,3 баробаргача оширувчи коэффициентлар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Й. Холиёров), «Бойсун» газетаси таҳририяти (Д. Орипов) мазкур қарорнинг «Бойсун» газетасида расман эълон қилиниши ҳамда ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
4. Мазкур қарор ижросининг назорати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Й. Жўраев) ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Қ. Алимов) зиммасига юклансин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессия раиси ШУКУРОВ БОХАДИР ШОТУРАЕВИЧ
Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани,
2026 йил 9 январь,
VII-18-2-8-110-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.