ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
2026 йилда Қумқўрғон туманидаги юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулк ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер солиғи, сув солиғи ва ер қаридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини 2026 йил учун белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 412-, 429- ва 437-моддаларига асосан туманда 2026 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг минимал қийматига нисбатан коэффициент қўллаш ва туманда юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш юзасидан депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Қумқўрғон туман Солиқ инспекциясининг 2025 йил 17 декабрдаги 14-10006-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи З. Эшқобилов, Туман Солиқ инспекцияси (Б. Турдиев)га:
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларнинг 1 кв.м учун мутлоқ миқдорда белгиланган минимал қийматда бўлишини назорат қилиш;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларнинг 1 кв. м учун мутлоқ миқдори 1 390 000 (бир миллион уч юз тўқсон минг) сўм белгиланганлиги минимал қийматда бўлиши юзасидан «Сурхондарё» телевидениеси билан ҳамкорликда пресс клублар ва чиқишларни амалга ошириш ҳамда телевидение орқали кенг оммага тақдим этиш;
минимал қиймат бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ қишлоқ жойларида кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида, халқ депутатлари туманда Кенгаши белгилаган минимал қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, 0,5 гача камайтирувчи коэффициент киритиш;
юридик шахслар томонидан мавжуд мол-мулклари учун ҳисобланган ер солиқларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб боришларини назоратга олиш;
2026 йил 1 февралга қадар солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш ва эътироф этиш мақсадида 2025 йил давомида мол-мулк солиқларини белгиланган тартибда ва муддатда тўлашда фаол бўлган ҳар бир тумандан камида 3 тадан юридик шахсларни моддий ва маънавий томонлама рағбатлантириш таклифларини киритиш вазифалари юклатилсин.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланадиган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг минимал қийматга нисбатан коэффициенти ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида (юридик) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун маҳаллалар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида 2026 йилда Ер қаридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин
4. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи З. Эшқобилов, туман Солиқ инспекцияси (Б. Турдиев):
ер солиғининг амалдаги ставкалари юридик шахслар 1 гектарга 49,010 млн. сўм ва жисмоний шахслар 1 кв. м га 420,19 сўм, юридик шахслар учун 1,30-1,53 коэффициентгача ва жисмоний шахслар 1,2-1,5 коэффициентгача индексация қилиниши қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаши мумкинлиги юзасидан (Р. Менгзияева)га «Қумқўрғон садоси » газетаси таҳририяти орқали кенг оммага тақдим этиш;
белгиланган ер солиғи ставкаларига (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллашлари юзасидан маълумотларни таъминлаб берсин;
халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун кейинги солиқ даврига тасдиқланган солиқ ставкаларини 5 (беш) кун ичида солиқ тўловчиларга маълумот учун етказилишини таъминласин;
10 (ўн) кун муддатда 2025 йил давомида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари учун ер солиқларини белгиланган муддатда ва миқдорда фаоллик билан тўлаган тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларни маҳаллий бюджет ҳисобидан моддий ва маънавий рағбатлантириш тўғрисида тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига таклифларини киритсин;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан мавжуд ер майдонлари учун ҳисобланган ер солиқларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб боришларини назоратга олсин, ҳар чорак якунида юридик ва жисмоний шахсларга ҳисобланган ер солиғи ва ундирилган солиқлар тўғрисида ҳамда юридик шахсларга ҳисобланган мол-мулк солиғи ва ундирилган бошқа солиқлари тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот бериб борсин.
5. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (А. Норбаев), «Қумқўрғон садоси » газетаси таҳририяти (Р. Менгзияева)га мазкур лойиҳани амалга оширишдан мақсад ва унинг туман иқтисодиётини юксалтиришдаги афзалликлари тўғрисида Қумқўрғон садоси газетаси саҳифалар орқали оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгашининг 2025 йил 3 февралдаги «Қумқўрғон туманида2025 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг минимал қийматига нисбатан коэффициент қўллаш тўғрисида» ва «Қумқўрғон туман юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2025 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида» ВИИ-4-14-8-114-К/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (З. Эшқобилов) бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси раиси (Б. Мамаражапов) зиммасига юклатилсин.
8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради
Сессия раиси АБДИМУМИНОВ БАЙМУРАТ ХХХ
Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани,
2026 йил 8 январь,
VII-14-1-8-114-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.