СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Жарқўрғон туман ҳудудидан ўтган умум фойдаланувдаги маҳаллий аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлига сунъий нотекисликлар ўрнатиш ҳамда автомобиллар ҳаракат тезлигини пасайтириш, мактаб болалари ва пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида
Жарқўрғон тумани ҳудудида фуқаролар ва транспорт воситаларини ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш, Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-190-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидалари» ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига асосан қарор қиламан:
1. Жарқўрғон туман Ички ишлар бўлимининг 2024 йил декабрдаги «Сурхондарё вилоятида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш юзасидан 2025 йил давомида амалга ошириладиган чора-тадбир» лари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жарқўрғон туман ҳудудидан ўтган умумфойдаланувдаги маҳаллий аҳамиятга эга бўлган Д 169 автомобиль йўлининг 1 км Бешбулоқ маҳалласидаги 36-сонли умумтаълим мактабига, 5 км Ёшлик маҳалласидаги 15-сонли умумтаълим мактабига, 12 км Янги қишлоқ маҳалласидаги 1-сонли техникумга, 75В061 автомобиль йўлининг 1 км Нефтчилар маҳалласидаги 5-сонли умумтаълим мактабига, 6 км Мустақиллик маҳалласидаги 62-сонли умумтаълим мактабига, Д 167 автомобиль йўлининг 30 км А.Навоий маҳалласидаги 19-сонли умумтаълим мактабига, 34 км Қўлдовли маҳалласидаги 31-сонли умумтаълим мактабига, 37 км Пахтазавод маҳалласидаги 14-сонли умумтаълим мактабига, 44 км Қўштепа маҳалласидаги 9-сонли умумтаълим мактабига, 75В018 автомобиль йўлининг 1 км Қорақурсоқ маҳалласидаги 11-сонли умумтаълим мактабига, 2 км Истиқлол маҳалласидаги 45-сонли умумтаълим мактабига, 4 км Сурхон соҳили маҳалласидаги 1-сонли умумтаълим мактабига, 8 км 32-сонли умумтаълим мактабига, 18-19 км қисмида ташкилотларнинг пиёдалар ўтиш жойларига «хавфсиз пиёдалар ўтиш жойи» сунъий нотекислик қурилмаси қурилиб йўл чизиқлари ва 3.24 йўл белгисини қонунда белгиланган тартибда ўрнатишга рухсат берилсин.
3. Ички ишлар бўлими ИИБ ЙҲХГ (Ф. Юсупов) ва Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси (Ш. Тўраев)га туман ҳудудида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва марказий кўчаларида фуқаролар ва транспорт воситаларини ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш мақсадида сунъий нотекислик қуриш, йўл белгиларини ўрнатиш ва доимий назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари О. Хамраев зиммасига юклатилсин.
Жарқўрғон туман ҳокими АВАЗОВ. Э. Р
Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани,
2025 йил 30 декабрь,
308-8-112-Q/25-сон