ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНГОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ангор туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 412-, 429- ва 437-моддаларига асосан Ангор туманида 2026 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг минимал қийматига нисбатан коэффициент қўллаш ва туманда юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш юзасидан депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ангор тумани Солиқ инспекциясининг 2025 йил 16 декабрдаги 18-09894-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ангор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи У.Юлдашев, туман Солиқ инспекцияси (И.Худойқулов)га:
ер солиғининг амалдаги ставкалари юридик шахслар 1 гектарга 52,780 млн. сўм ва жисмоний шахслар 1 кв. м га 441,38 сўм, юридик шахслар учун 1,30-1,53 коэффициентгача ва жисмоний шахслар 1,2-1,5 коэффициентгача индексация қилиниши қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаши мумкинлиги юзасидан «Сурхондарё» телевидениеси билан ҳамкорликда пресс клублар ва чиқишларни амалга ошириш ҳамда телевидение орқали оммага тақдим этсин;
белгиланган ер солиғи ставкаларига (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллашлари юзасидан маълумотларни таъминлаб берсин;
туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун кейинги солиқ даврига тасдиқланган солиқ ставкаларини беш кун ичида солиқ тўловчиларга маълумот учун етказилишини таъминлаш;
10 (ўн) кун муддатда 2026 йил давомида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари учун ер солиқларини белгиланган муддатда ва миқдорда фаоллик билан тўлаган тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларни маҳаллий бюджет ҳисобидан моддий ва маънавий рағбатлантириш тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига таклифларини киритсин;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан мавжуд ер майдонлари учун ҳисобланган ер солиқларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб боришларини назоратга олсин.
ҳар чорак якунида юридик ва жисмоний шахсларга ҳисобланган ер солиғи ва ундирилган солиқлар тўғрисида ҳамда юридик шахсларга ҳисобланган мол-мулк солиғи ва ундирилган бошқа солиқлари тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот бериб борсин.
3. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда «Ангор ёғдуси» газетаси таҳририяти (Г. Жумаева)га мазкур лойиҳани амалга оширишдан мақсад туман иқтисодиётини юксалтиришдаги афзалликлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
4. Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг 2025 йил 10 февралдаги «Ангор туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2025 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида»ги VII-5-14-8-109-K/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Р. Кабулова) зиммасига юклатилсин.
6. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
Сессия раиси МАРДОНОВ ҚОСИМ ЭСОНОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Ангор тумани,
2026 йил 8 январь,
VII-18-1-8-109-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.