ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Туманда юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаъридан фойдаланганлик учун базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429,437,445 ва 452-моддаларига асосан Қизириқ туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаъридан фойдаланганлик учун базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш юзасидан берган ҳисоботини халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясида эшитилганида депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-, 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Туман солиқ инспекцияси (И. Абдуллаев)нинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429,437,445 ва 452-моддаларига асосан Қизириқ туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаъридан фойдаланганлик учун базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш юзасидан берган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи У. Панжиев, туман солиқ инспекцияси (И. Абдуллаев)га:
Сурхондарё вилояти бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган юридик шахсларнинг 1 гектар ери учун 37,700 млн.сўм ҳамда жисмоний шахсларнинг
1 квадрат метр ери учун 353,00 сўм базавий солиқ ставкалари бўйича таклиф киритилганлиги (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун шаҳар ва туманлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаши мумкинлиги юзасидан оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда пресс клублар ва чиқишларни амалга ошириш орқали оммага тақдим этиши;
1 квадрат метр ери учун 353,00 сўм базавий солиқ ставкалари бўйича таклиф киритилганлиги (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун шаҳар ва туманлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаши мумкинлиги юзасидан оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда пресс клублар ва чиқишларни амалга ошириш орқали оммага тақдим этиши;
белгиланган ер солиғи ставкаларига (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтларни қўллашлари юзасидан маълумотларни таъминлаб бериш;
Шунингдек, Сурхондарё вилоятида юридик ва жисмоний шахсларнинг 2026 йил учун мол-мулк ҳамда ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақидаги Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг қарори лойиҳасида Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган юридик шахсларнинг 1 гектар ери учун 45 240,0 минг.сўм ҳамда жисмоний шахсларнинг 1 квадрат метр ери учун 388,41 сўм базавий солиқ ставкалари белгиланиши назарда тутилганлигини маълум қилиш;
халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун кейинги солиқ даврига тасдиқланган солиқ ставкаларини ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаъридан фойдаланганлик учун базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни беш кун ичида солиқ тўловчиларга маълумот учун етказилишини таъминлаш;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан мавжуд ер майдонлари учун ҳисобланган ер солиқларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб боришларини назоратга олиш;
юридик ва жисмоний шахсларга ҳисобланган ер солиғи ва ундирилган солиқлари тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун маҳалла фуқаролар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтлари 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445-моддасига мувофиқ 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 452-моддасига мувофиқ 2026 йилда Ер қаъридан фойдаланганлик норуда қурилиш материаллари учун (цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари) қатъий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (А. Бўриев) ва «Тараққиёт» газетаси (Р. Эшмуродов) мазкур лойиҳаларни амалга оширишдан мақсад ва унинг туман иқтисодиётини юксалтиришдаги афзалликлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг 2025 йил 11 февралдаги «Қизириқ туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2025 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида»ги VII-6-26-8-113-K/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси (Б. Очилдиев) зиммасига юклатилсин.
7. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Сессия раиси АЛЛАМУРОТОВ ШЕРХОН ЙЎЛЛИЕВИЧ
Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани,
2026 йил 8 январь,
VII-16-1-8-113-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.