ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУПРОҚҚАЛЪА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Тупроққалъа туманида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ва норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига коэффициентлар миқдорини белгилаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429- ва 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли, вилоят солиқ бошқармаси ва вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 3 декабрдаги қўшма хатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Тупроққалъа тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли, вилоят солиқ бошқармаси ва вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 3 декабрдаги қўшма хатлари ҳамда туман солиқ инспекциясиниг 2025 йил 22 декабрдаги П-08524-сонли ёзишмаси раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Маҳаллалар иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб, 2026 йил 1 январдан:
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар 1-иловага мувофиқ;
норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарор расмий нашрларда эълон қилинсин.
4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия»си» раиси И.Қаландаров зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси ЖИМАЛЯЗОВ АКМАЛ ОРТИҚОВИЧ
Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани,
2026 йил 7 январь,
VII-17-2-12-218-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.