ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Жиззах вилоятининг Арнасой, Бахмал, Дўстлик, Ғаллаорол, Мирзачўл, Пахтакор, Шароф Рашидов, Янгиобод, Зафаробод, Зарбдор, Зомин туманларининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини белгилаш лойиҳа ишларининг якуний натижаларини тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сонли қарори, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 6 - ва 24 -моддаларига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сонли қарори 1-иловаси билан тасдиқланган «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низом ижро учун ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2025 йил 5 декабрдаги 02-2267-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жиззах вилоятининг Арнасой, Бахмал, Дўстлик, Ғаллаорол, Мирзачўл, Пахтакор, Шароф Рашидов, Янгиобод, Зафаробод, Зарбдор, Зомин туманларининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини белгилаш ва ер ресурсларини хатловдан ўтказишни мувофиқлаштирувчи туман комиссиясининг хулосалари маъқуллансин.
3. Жиззах вилоятнинг 11-та туманларининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини белгилаш юзасидан Кадастр агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Н.Сидиковнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
4. Юқоридаги 11-та туманлар маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини белгилаш бўйича бажарилган ишларни якуний натижалари туманларда тузилган тегишли комиссиялари томонидан кўриб чиқилиб, комиссияларнинг тегишли йиғилиш баёнлари билан тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
5. Туман ҳокимлари томонидан тегишли ҳудудларни маъмурий-ҳудудий бирликлари чегарасини белгилаш лойиҳалари юзасидан киритилган юқоридаги 11-та илтимосномалари ҳамда Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг 2021 йил 23 декабрдаги VI-33-124-3-43-К/21-сонли, Бахмал туман Кенгашининг 2023 йил 14 март VI-54-53-3-44-К/23-сонли, Ғаллаорол туман Кенгашининг 2022 йил 16 ноябрь VI-48-233-3-45-К/22-сонли, Дўстлик туман Кенгашининг 2021 йил 4 ноябрь VI-29-56-3-47-К/21-сонли, Шароф Рашидов туман Кенгашининг 2025 йил 3 июнь VII-8-88-3-46-К/25-сонли, Зомин туман Кенгашининг 2023 йил 16 ноябрь VI-52-130-3-48-К/23-сонли, Зарбдор туман Кенгашининг 2024 йил 1 июль VI-67-85-3-49-К/24-сонли, Зафаробод туман Кенгашининг 2021 йил 11 ноябрь VI-37-111-3-50-К/21-сонли, Мирзачўл туман Кенгашининг 2024 йил 3 апрелда VI-58-47-3-51-К/24-сонли, Пахтакор туман Кенгашининг 2022 йил 31 декабрь VI-44-281-3-52-К/22-сонли ва Янгиобод туман Кенгашининг 2025 йил 22 июль VII-10-78-3-54-К/25-сонли маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисидаги қарорлари қабул қилинганлиги эътиборга олинсин ва маъқуллансин.
6. Жиззах вилоятининг Арнасой туманининг маъмурий-ҳудудий бирликларининг чегараларини белгилаш тўғрисидаги маълумот ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари схемаси 1-2-иловага, Бахмал туманининг маъмурий-ҳудудий бирликларининг чегараларини белгилаш тўғрисидаги маълумот ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари схемаси 3-4-иловага, Дўстлик туманининг маъмурий-ҳудудий бирликларининг чегараларини белгилаш тўғрисидаги маълумот ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари схемаси 5-6-иловага, Ғаллаорол туманининг маъмурий-ҳудудий бирликларининг чегараларини белгилаш тўғрисидаги маълумот ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари схемаси 7-8-иловага, Мирзачўл туманининг маъмурий-ҳудудий бирликларининг чегараларини белгилаш тўғрисидаги маълумот ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари схемаси 9-10-иловага, Пахтакор туманининг маъмурий-ҳудудий бирликларининг чегараларини белгилаш тўғрисидаги маълумот ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари схемаси 11-12-иловага, Шароф Рашидов туманининг маъмурий-ҳудудий бирликларининг чегараларини белгилаш тўғрисидаги маълумот ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари схемаси 13-14-иловага, Зафаробод туманининг маъмурий-ҳудудий бирликларининг чегараларини белгилаш тўғрисидаги маълумот ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари схемаси 15-16-иловага, Зарбдор туманининг маъмурий-ҳудудий бирликларининг чегараларини белгилаш тўғрисидаги маълумот ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари схемаси 17-18-иловага, Зомин туманининг маъмурий-ҳудудий бирликларининг чегараларини белгилаш тўғрисидаги маълумот ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари схемаси 19-20-иловага, Янгиобод туманининг маъмурий-ҳудудий бирликларининг чегараларини белгилаш тўғрисидаги маълумот ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари схемаси 21-22-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати (А.Биноқулов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилоят телерадиоканали Давлат муассасаси (Э.Шермонов), «Жиззах ҳақиқати» –«Джизакская правда» газетаси (Б.Назаров)лар қарорни расмий нашрларда ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминласин.
8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
9. Мазкур қарори ижросини ўз вақтида сифатли таъминлаш вазифаси вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Азимовга топширилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорлик ривожлантириш ва иқтисодий ислохотлар масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши раиси ШУКУРОВ ПАРДА ХХХ
Жиззах вилояти,
2026 йил 6 январь,
VII-23-1-3-0-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.