ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЁЗЁВОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Ёзёвон туманининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 27,99-моддалари, «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сон Қонунига ва халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги 15-сессиясида тасдиқланган қарори ҳамда Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 25 декабрдаги 01/07/17/10010-сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Ёзёвон Кенгаши қарор қилади:
1. «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сон Қонуни ҳамда халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги 15- сессиясида тасдиқланган Кенгаш қарори (кейинги ўринларда қарор деб юритилади) раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қарорга мувофиқ, Ёзёвон туман бюджетининг 2026 йилги даромадлари 121 млрд 177.0 млн. сўм ва харажатлари эса 121 млрд 777.0 млн. сўмга белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги, шунингдек Ёзёвон туман бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 471.0 млн. сўм этиб белгиланганлиги инобатга олинсин.
3. Туман бюджети даромадларининг 2026 йил учун асосий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
туман бюджетидан 2026 йилдаги харажатларини ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилари кесимида ажратиладиган харажатларнинг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 2026 йил учун1 млрд 439.8 млн сўм миқдорида белгилансин.
Бунда, захира жамғармаси маблағларини амалдаги бюджет қонунчилигига мувофиқ, бюджет тизими бюджетлари шакллантирилаётганда олдиндан назарда тутиб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилиши таъминлансин.
5. Қуйидагилар:
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда 1 гектар ер учун белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтлар 3-иловага мувофиқ,
жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлақ миқдорда 1 м2 учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 4-иловага;
норуда қурилиш материаллари учун (цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари) қатъий белгиланган солиқ ставкалари қуйидаги миқдорлар 5-иловага;
мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг 1 квадрат метри учун энг кам ставкалари 6-иловага;
2016 йилда сув солиғи ставкаси 7 иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари А. Эралиев, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (С. Мирзаев), туман солиқ инспекцияси (Й. Комилов) билан биргаликда 2026 йил маҳаллий бюджети учун белгиланган кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
7. Ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар ҳар чорак якуни билан бюджет маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланганлиги, харажатларнинг амалий натижалари юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериб борсинлар.
Бунда, ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар:
бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, хусусан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал хизматлар ва давлат дастурлари учун белгиланган харажатларни тўлиқ режалаштирилиши ва ўз вақтида тўланиши;
ўзларининг ва тасарруфидаги ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штат жадваллари ҳамда даромадлар ва харажатлар сметаларининг тўғри тузилиши;
бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва мақсадли индикаторларнинг тўлиқ бажарилиши;
тасарруфидаги тизим ташкилотларига бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг тўғри тақсимланиши;
ўз тасарруфидаги тизимда бюджет интизомига амал қилиниши устидан назорат қилинишини;
бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириб борилишини таъминласинлар.
8. Мазкур қарор тегишли таҳририятлар ва оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
9. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (А. Қўчқоров) ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари А. Эралиев зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Д. ДЖАЛИЛОВ
Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-14-85-11-165-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.