ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Зафаробод туманининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 27, 99-моддалари, «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сонли Қонунига ва халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-23-350-3-0-K/25-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармасининг 2025 йил 25 декабрдаги 01-20-225-08-01-39/64-сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-23-350-3-0-K/25-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Мазкур қарорга мувофиқ, Зафаробод тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йилги даромадлари 76 480 799,0 минг сўм ва харажатлари эса 76 480 799,0 минг сўмга маълумот учун қабул қилинганлиги, шунингдек Зафаробод тумани маҳаллий бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 359 000,0 минг сўм этиб белгиланганлиги инобатга олинсин.
3. Туман маҳаллий бюджети даромадларининг 2026 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага ҳамда 2026 йилда умумдавлат солиқларидан туман маҳаллий бюджетига ажратмалар меъёри 2-иловага, туман маҳаллий бюджетидан 2026 йилда ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага, туман маҳаллий бюджетининг 2026 йил даромадлари ва харажатларнинг чегаравий ҳажми 4-иловага мувофиқ, шунингдек туман бюджети йўл қўйиладиган энг кам миқдори 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман маҳаллий бюджети захира жамғармаси ҳажми 2026 йил учун 867067,0 минг сўм миқдорида белгилансин.
5. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ш. Санакулов, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш. Карабоэв, туман солиқ инспекцияси (А. Собиров) билан биргаликда 2026 йил маҳаллий бюджети учун белгиланган кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
6. Ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, хусусан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал хизматлар ва давлат дастурлари учун белгиланган харажатларни биринчи навбатда тўлиқ режалаштирилиши ва ўз вақтида тўланиши ҳамда даврий жамланма молиявий ҳисоботларни тўғри шакллантирилиши ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин.
7. Мазкур қарор тегишли таҳририятлар ва оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
9. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг барча доимий комиссиялари зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси ЭШПУЛАТОВ ҒАЙРАТЖОН ЭШПУЛАТОВИЧ
Жиззах вилояти, Зафаробод тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-16-149-3-50-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.