ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗОМИН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
2026 йил учун Зомин туманининг маҳаллий бюджети тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 27, 99-моддалари, «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сон Қонунига ва халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-23-350-3-0-K/25-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 29 декабрдаги 02-01-01-172-сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Зомин тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сон Қонуни ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-23-350-3-0-K/25-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Мазкур Қонунга мувофиқ, Зомин тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йилги даромадлари 131841719,0 минг сўм ва харажатлари эса 131841719,0 минг сўмни ташкил этиши маълумот учун қабул қилинганлиги, шунингдек, Зомин тумани маҳаллий бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 737000,0 минг сўм этиб белгиланганлиги инобатга олинсин.
3. Зомин тумани маҳаллий бюджети даромадларининг 2025 йил учун асосий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ ҳамда 2026 йилда умумдавлат солиқларидан туман маҳаллий бюджетига ажратмалар меъёри 2-иловага мувофиқ, туман маҳаллий бюджетидан 2026 йилда ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман маҳаллий бюджети захира жамғармаси ҳажми 2026 йил учун 1784412,0 минг сўм миқдорида белгилансин.
5. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи З. Омонкулов, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари (Д. Маматқулов), туман солиқ инспекцияси (И. Мусурмонов) билан биргаликда 2026 йил маҳаллий бюджети учун белгиланган кўрсаткичларининг ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
6. Ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, хусусан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал хизматлар ва давлат дастурлари учун белгиланган харажатларни биринчи навбатда тўлиқ режалаштирилиши ва ўз вақтида тўланиши ҳамда даврий жамланма молиявий ҳисоботларни тўғри шакллантирилиши ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин.
7. Мазкур қарор тегишли таҳририятлар ва оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Зомин туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Э. Эшкузиев) ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи З. Омонкулов зиммасига юклатилсин.
9. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси АБДУГАНИЕВ АЛИШЕР МУХАММАДИЕВИЧ
Жиззах вилояти, Зомин тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-15-160-3-48-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.