ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
2026 йил учун Шароф Рашидов туманининг маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 27, 99-моддалари, «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сон Қонунига ва халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-23-350-3-0-K/25-сон қарорига мувофиқ ҳамда Жиззах вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 29 декабрдаги 02-01-01-170-сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Шароф Рашидов тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-23-350-3-0-K/25-сон қарори (кейинги ўринларда қарор деб юритилади) раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Мазкур қарорга мувофиқ, Шароф Рашидов тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йилги даромадлари 130 270 825,0 минг сўм ва харажатлари эса 130 270 825,0 минг сўмга маълумот учун қабул қилинганлиги, шунингдек Шароф Рашидов тумани маҳаллий бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 756 000,0 минг сўм этиб белгиланганлиги инобатга олинсин.
3. Шароф Рашидов тумани маҳаллий бюджети даромадларининг 2025 йил учун асосий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ ҳамда 2026 йилда умумдавлат солиқларидан туман маҳаллий бюджетига ажратмалар меъёри 2-иловага мувофиқ, туман маҳаллий бюджетидан 2026 йилда ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ, туман маҳаллий бюджетининг 2026 йил даромадлари ва харажатларнинг чегаравий ҳажми 4-иловага мувофиқ, шунингдек 2026 йилда туман маҳаллий бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман маҳаллий бюджети захира жамғармаси ҳажми 2026 йил учун 1 925 148,0 минг сўм миқдорида белгилансин.
5. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи М. Эргашев, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари (И. Назаров), туман солиқ инспекцияси (М. Турсунмуратов) билан биргаликда 2026 йил маҳаллий бюджети учун белгиланган кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
6. Ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, хусусан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал хизматлар ва давлат дастурлари учун белгиланган харажатларни биринчи навбатда тўлиқ режалаштирилиши ва ўз вақтида тўланиши ҳамда даврий жамланма молиявий ҳисоботларни тўғри шакллантирилиши ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин.
7. Мазкур қарор тегишли таҳририятлар ва оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
9. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (О. Абдуллаев) ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи М. Эргашев зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси АШУРОВ АСИЛБЕК РАХМОНОВИЧ
Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани,
2025 йил 29 декабрь,
VII-17-166-3-46-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.