ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
2026 йил учун Янгиобод туманининг маҳаллий бюджети тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 27, 99-моддалари, «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сон Қонуни, халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-23-350-3-0-K/25-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Жиззах вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 29 декабрдаги 02-01-01-178-сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонуни ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-23-350-3-0-K/25-сонли қарори (кейинги ўринларда қарор деб юритилади) раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Мазкур қарорга мувофиқ, Янгиобод тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йилги даромадлари 31 506 285 минг сўм ва харажатлари эса 66 481 790 минг сўмга маълумот учун қабул қилинганлиги, шунингдек Янгиобод тумани маҳаллий бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 266 000 минг сўм этиб белгиланганлиги инобатга олинсин.
3. Янгиобод тумани маҳаллий бюджети даромадларининг 2026 йил учун асосий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ, туман маҳаллий бюджетидан 2026 йилда ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ, 2026 йилда умумдавлат солиқларидан туман маҳаллий бюджетига ажратмалар меъёри 3-иловага мувофиқ, туман маҳаллий бюджетининг 2026 йил даромадлари ва харажатларнинг чегаравий ҳажми 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман бюджети заҳира жамғармаси ҳажми 2026 йил учун 657 041 минг сўм миқдорида белгилансин.
5. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Р. Абдуғаниев), туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари (Б. Норматов), туман Солиқ инспекцияси бошлиғи (А. Суюнов) билан биргаликда 2026 йил маҳаллий бюджет учун белгиланган кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
6. Ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, хусусан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал хизматлар ва давлат дастурлари учун белгиланган харажатларни биринчи навбатда тўлиқ режалаштирилиши ва ўз вақтида тўланиши ҳамда даврий жамланма молиявий ҳисоботларни тўғри шакллантирилиши ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин.
7. Мазкур қарор расман оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
9. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси риаси Ҳ. Қудратов ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Р. Абдуғаниев зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ҚАРШИБОЕВ ИБРОҲИМ БОЛТАЕВИЧ
Жиззах вилояти, Янгиобод тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-15-146-3-54-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.