06.01.2026 йилдаги VII-21-3-2-0-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БУХОРО ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятида 2026 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-98-сон Фармони 3-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 33 ва 34-бандларига асосан давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг 2026 йил учун энг кам миқдордаги ставкаларини белгилаш мақсадида, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бухоро вилоятида 2026 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари юзасидан Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ф.Эргашевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 23 июлдаги 01/26-18/652-сонли, Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 10 декабрдаги 4233/01-12-сонли ҳамда 2025 йил 24 декабрдаги 4364/01-12-сонли хатлари ҳамда вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, вилоят солиқ бошқармаси, вилоят статистика бошқармаси, Савдо-Саноат Палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда 2026 йилда бир кв.м учун ижара ставкаси миқдори бўйича ишлаб чиқилган таклифлар маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятнинг маъмурий маркази (Бухоро шаҳри) ҳамда маъмурий марказидан ташқари (туманлар ва Когон шаҳар) ҳудудларида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2026 йилда 1 кв.метр учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари (иқтисодий соҳалар ва тармоқлар бўйича) 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санаот зоналари ҳудудларидаги давлат кўчмас мулкини 2026 йилда ижарага беришда 1 кв.метр учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 2-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқишда қўлланадиган ҳудуд зоналари бўйича коэффициентлар 3-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радио, уяли ва пейджинг алоқа антенналари (техник ускуналар) ўрнатилганда фойдаланадиган майдон учун тўланадиган ижара ҳақининг ҳисобланиши тартиби 4-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара тўловининг энг кам ставкаларига қўлланиладиган коэффициентларнинг ҳисоблаш тартиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бюджетдан молиялаштириладиган давлат муассасалари ва уларнинг ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари давлат мулки бўлган бинолар ва иншоотларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилиши мумкинлиги (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно) белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармаси (Ф.Эргашев) вилоят солиқ бошқармаси (Д.Юлдашев), шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳудудларда ижара муносабатларини тартибга солиш, ижарага берилаётган давлат мулки ҳисоботини тўғри юритиш ва бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида давлат мулкини балансда сақловчилар томонидан ижарага бериш самарадорлигини ошириш ва ташкиллаштиришда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят бошқармалари ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарлари балансидаги давлат мулкларини хатловдан ўтказсин ва бўш турган ёки самарасиз фойдаланилаётган давлат мулкларини ижарага бериш бўйича ҳар чорак якуни билан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармасига мулкнинг жойлашган жойи, миқдори, таркиби ва бошқа умумий тавсифлари кўрсатилган маълумотларини тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вилоят ҳокимининг 2025 йил 28 январдаги «Бухоро вилоятида 2025 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 46-2-0-Қ/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор «Бухоронома» ва «Бухарский вестник» газеталарида эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси АШУРОВ ЖАМОЛ РАЖАББОЕВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 6 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-21-3-2-0-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.