ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАРБДОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Зарбдор туманининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 27-, 99-моддалари, 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сон Қонунига ва халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-23-350-3-0-K/25-сон қарорига, вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 29 декабрдаги 02-01-01-173-сонли хатини инобатга олиб халқ депутатлари Зарбдор тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сон Қонуни ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-23-350-3-0-K/25-сон қарори (кейинги ўринларда қарор деб юритилади) раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Мазкур қарорга мувофиқ Зарбдор тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йилги даромадлари 88 051 013,0 минг сўм ва харажатлари эса 88 051 013,0 минг сўмга маълумот учун қабул қилинганлиги, шунингдек, Зарбдор тумани маҳаллий бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 431 000,0 минг сўм этиб белгиланганлиги инобатга олинсин.
3. Қуйидагилар:
Зарбдор тумани маҳаллий бюджети даромадларининг 2026 йил учун асосий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
2026 йилда умумдавлат солиқларидан туман маҳаллий бюджетига ажратмалар меъёри 2-иловага мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетидан 2026 йилда ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари
3-иловага мувофиқ;
3-иловага мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетининг 2026 йил даромадлари ва харажатларнинг чегаравий ҳажми 4-иловага мувофиқ;
туман бюджети йўл қўйиладиган энг кам миқдори 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман маҳаллий бюджети захира жамғармаси ҳажми 2026 йил учун 1 127 018,0 минг сўм миқдорида белгилансин.
5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Қ. Нурматов) туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (Ж. Нишонов), туман Солиқ инспекцияси (в.б. Б. Муродов) билан биргаликда 2026 йил маҳаллий бюджети учун белгиланган кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
6. Ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, хусусан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал хизматлар ва давлат дастурлари учун белгиланган харажатларни биринчи навбатда тўлиқ режалаштирилиши ва ўз вақтида тўланиши ҳамда даврий жамланма молиявий ҳисоботларни тўғри шакллантирилиши ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин.
7. «Зарбдор» газетаси (Ғ. Хамзаев) ҳамда туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Ў. Сулайманов)ларга мазкур қарорни оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
9. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг барча доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ТАШПУЛАТОВ БЕКЗОД ТУРГУНОВИЧ
Жиззах вилояти, Зарбдор тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-20-153-3-49-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.