ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Жиззах вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва мўлжалланмаган ер солиқлари, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг (цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактошдан ташқари норуда қурилиш материаллари бўйича) белгиланган базавий солиқ ставкалари ва коэффициентларига нисбатан камайтирилувчи ва оширилувчи коэффициентларни қўллаш шунингдек, мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 412, 420, 422, 429, 437 ва 452-моддалари, вилоят солиқ бошқармасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 27-71230-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан Жиззах вилоятида юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари базавий солиқ ставкаси 1 гектар учун мутлақ миқдори 42,4 млн.сўм ҳамда жисмоний шахсларга 1 кв.метр учун базавий солиқ ставкасининг мутлақ миқдори 377,0 сўм, юридик шахслар учун мол-мулк солиғини ҳисоблашда вилоятнинг туманларида кўчмас мулкларга 1 кв. метр учун 1,39 млн. сўм минимал миқдор белгиланганлиги.
2. Солиқ кодексининг 422-моддасига мувофиқ жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкаларига ҳудудларнинг ва фаолият амалга ошириладиган жойларнинг хусусиятларини ҳисобга олган халқ депутатлари вилоят Кенгаши ўрнатилган солиқ ставкаларига 0,7 дан 1,3 гача бўлган оралиқдаги камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар белгилашга ҳақлилиги.
3. 2025 йилдан бошлаб халқ депутатлари вилоят Кенгаши сув солиғи ставкасига 0,7 дан 1,5 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш ваколати берилгани.
4. Солиқ кодексининг 452-моддасига ўзгартириш киритилган ҳолда халқ депутатлари вилоят Кенгаши норуда қурилиш материаллари учун (цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактошдан ташқари) қатъий белгиланган ставкаларга 1,3 баробаргача оширувчи коэффициент белгилашга ҳақлилиги маълумот учун қабул қилинсин.
5. Вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда вилоят солиқ бошқармасининг ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг келгуси йил учун белгиланган маҳаллий бюджет прогнозидан келиб чиқиб, туманлар ва шаҳарлар бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва мўлжалланмаган ер солиқлари, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг (цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактошдан ташқари норуда қурилиш материаллари бўйича) белгиланган базавий солиқ ставкалари ва коэффициентларига нисбатан камайтирилувчи ва оширилувчи коэффициентларни қўллаш шунингдек, мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдорлари бўйича берган таклифлари инобатга олинсин.
6. Жиззах вилоятида 2026 йил учун маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида:
юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари бўйича туман ва шаҳарлар кесимида ер солиғи ставкаларига нисбатан қўлланилган коэффициентлар 1-иловага мувофиқ;
юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари бўйича туман ва шаҳарлар кесимида ер солиғи ставкаларига нисбатан қўлланилган коэффициентлар 2-иловага мувофиқ;
юридик шахсларнинг эгалигидаги объектлар ва жисмоний шахсларнинг эгалигидаги нотурар объектлар бўйича мол-мулк солиқлари учун қўлланиладиган мутлақ миқдорларга нисбатан қўлланилган коэффициентлар 3-иловага мувофиқ;
жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича ўрнатилган солиқ ставкаларига 0,7 дан 1,3 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 4-иловага мувофиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига 0,7 дан 1,5 гача қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 5-иловага мувофиқ;
норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган 1,3 баробаргача оширувчи коэффициентлар миқдори 6-иловага мувофиқ;
мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларига қўлланиладиган 1,3 баробаргача оширувчи коэффициентлар миқдори 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Шаҳар ва туманлар халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллий бюджет прогнозларини инобатга олиб, 1-иловага асосан қўлланиладиган коэффициентларга нисбатан тегишли ҳудудда жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача миқдорда камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш ваколати инобатга олинсин.
8. Халқ депутатлари туманлар ва шаҳар Кенгашлари тегишли ҳудудда жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида юридик ва жисмоний шахслар учун 2026 йилда белгиланган ер солиқ ставкаларини ҳудудлардаги солиқ органларига тақдим этилишини таъминласин.
9. Вилоят солиқ бошқармаси ҳамда ҳудудий солиқ органлари 2026 йил учун юридик шахсларнинг (йирик солиқ тўловчилардан ташқари) мол-мулкига солинадиган солиқни ушбу қарор билан, қишлоқ хўжалигида мўлжалланган ҳамда мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг (цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактошдан ташқари норуда қурилиш материаллари бўйича) ва мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларини халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган ставкалар асосида ҳисобланиши ва белгиланган тартибда ундирилишини таъминласин.
10. Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати (А. Бинокулов), Давлат солиқ бошқармаси (Б. Исмаилов) билан биргаликда вилоят телерадиокомпанияси ҳамда «Жиззах ҳақиқати» ва «Джизакская правда» газеталарида расмий эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
11. Қарор 2026 йил 1 январидан бошлаб кучга киради.
12. Мазкур қарор ижросини ўз вақтида таъминлаш вазифаси вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари З. Азимов зиммасига юклансин.
13. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг барча доимий комиссиялар зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши раиси ШУКУРОВ ПАРДА ХХХ
Жиззах вилояти,
2025 йил 30 декабрь,
VII-23-351-3-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.