ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚОРАКЎЛ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Қоракўл тумани бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқларни ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффициентларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 429 ва 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сонли Фармони, Солиқ кодексининг 445, 452-моддаларига киритилаётган ўзгартиришлар ҳамда Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги «Бухоро вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган айрим солиқларга қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-21-113-2-0-К/25-сонли қарорига асосан Қоракўл тумани бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқларини ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффициентларни тасдиқлаш мақсадида Халқ депутатлари Қоракўл тумани Кенгаши, қарор қилади:
1. Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги «Бухоро вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган айрим солиқларга қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-21-113-2-0-К/25-сонли қарорига асосан Қоракўл тумани бўйича юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигида мўлжалланмаган ерлари базавий солиқ ставкаси 1 гектар учун миқдори 40 280 000 сўм ҳамда жисмоний шахсларга 1 кв.м учун базавий солиқ ставкасининг миқдори 358 сўм белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2.Туман ҳокимлиги молия бўлими (А.Норбоев) ҳамда туман солиқ инспекцияси (Ш.Ҳасанов)нинг маҳалла фуқаролар йиғинларининг иқтисодий ривожланганлик даражаси ҳамда келгуси йил учун белгиланган туман маҳаллий бюджет прогнозидан келиб чиқиб, юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиқларини ҳисоблаб чиқаришда камайтирилувчи ва оширилувчи коэффициентларни қўллаш юзасидан таклифлари инобатга олинсин.
3. Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини аниқлаш учун қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида:
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерларнинг 1 гектарига юридик шахслар бўйича 2026 йилда Қоракўл тумани учун белгиланган ер солиғининг базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари маҳаллалар кесимида 1-иловага;
жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) 2026 йилда Қоракўл тумани учун 1 кв.м. ерга белгиланган базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари маҳаллалар кесимида 2-иловага;
2026 йил Қоракўл тумани учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 3-иловага;
2026 йил Қоракўл тумани учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-4-023-2-37-К/24-сонли қарори 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Туман ҳокимлиги ушбу қарор билан маъқулланган Қоракўл тумани бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиқларини ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффициентларни оммавий ахборот воситаларида ва туман ҳокимлигининг расмий вебсайтида эълон қилсин.
6. Мазкур қарор бажарилишининг назорати Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни масалалари бўйича доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ТОҲИРОВ ХУРШИД ЯҲЁЕВИЧ
Бухоро вилояти, Қоракўл тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-19-152-2-37-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.