ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЗУН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Узун туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 412-, 429- ва 437-моддаларига асосан Сурхондарё вилоятида 2025 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг минимал қийматига нисбатан коэффитсиэнт қўллаш ва туманда юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Узун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи А.Хушвақтов ҳисоботи ҳамда 2025 йил 17 декабрдаги 18-07562-сонли хати маълумот ва асос учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Б.Хасанов), Узун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи (А.Хушвақтовга)га:
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларнинг 1 кв.м учун мутлоқ миқдорда белгиланган минимал қийматда бўлишини назорат қилиш;
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларнинг 1 кв.метр учун мутлоқ миқдори вилоят марказларида 2 350 000 сўм ва бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда 1 390 000 сўм белгиланганлиги минимал қийматда бўлиши юзасидан «Боботоғ тонги» газетаси билан ҳамкорликда кенг оммага тақдим этиш;
минимал қиймат бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ қишлоқ жойларида кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида, халқ депутатлари туман Кенгаши белгилаган минимал қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, 0,5 гача камайтирувчи коэффитсиэнт киритиш;
юридик шахслар томонидан мавжуд мол-мулклари учун ҳисобланган ер солиқларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб боришларини назоратга олиш;
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтлари 1-иловага мувофиқ;
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 2026 йилда қўлланиладиган коэффитсиэнтлар 2-иловага мувофиқ;
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 2026 йилда қўлланиладиган коэффитсиэнтлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
ҳар чорак якунида юридик ва жисмоний шахсларга ҳисобланган ер солиғи ва ундирилган солиқлар тўғрисида ҳамда юридик шахсларга ҳисобланган мол-мулк солиғи ва ундирилган бошқа солиқлари тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот бериб бориш вазифаси юклансин.
халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун кейинги солиқ даврига тасдиқланган солиқ ставкаларини 5 (беш) кун ичида солиқ тўловчиларга маълумот учун етказилишини таъминлаш;
2026 йил январь ойида 2025 йил давомида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари учун ер солиқларини белгиланган муддатда ва миқдорда фаоллик билан тўлаган тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларни маҳаллий бюджет ҳисобидан моддий ва маънавий рағбатлантириш тўғрисида тегишли халқ депутатлари туман Кенгашига таклифларини киритиш;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан мавжуд ер майдонлари учун ҳисобланган ер солиқларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб боришларини назоратга олиш;
4. Узун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи (А.Хушвақтов), Давлат кадастр палатаси туман филиали бошлиғи (С.Хужамкулов)ларга
Тумандаги лалми-яйлов зонада жойлашган жисмоний шахсларнинг ерлари учун уларнинг ҳужжатларини ўрганган ҳолда, солиқ коэффитсиэнтини солиқ кодексида белгиланган тартибда халқ депутатлари туман Кенгаши белгилаган солиқ ставкаларига нисбатан 0,3 коэффитсиэнт қўллаш чораларини кўрсин (бундан солиқ кодексининг 429-моддаси, ўн бешинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно)
5. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда «Боботоғ тонги» газетаси таҳририяти раҳбари (I.Бобокалонов)га мазкур лойиҳани амалга оширишдан мақсад ва унинг вилоят, шаҳар ва туманлар иқтисодиётини юксалтиришдаги афзалликлари тўғрисида расмий саҳифалар орқали оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш Узун тумани Солиқ инспекцияси бошлиғи А.Хушвақтовга, бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси А.Камолов зиммасига юклатилсин.
7. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Сессия раиси САФАРОВА ДИЛОРОМ ШАЙДИЛОВНА
Сурхондарё вилояти, Узун тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-12-94-8-118-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.