ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БУХОРО ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Бухоро тумани бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлари ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффицентларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни, «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 429 ва 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сон, 2024 йил 20 декабрдаги «Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-223-сон Фармонлари ҳамда Халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги «Бухоро вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган айрим солиқларга қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-21-113-2-0-К/25-сонли қарорига асосан Бухоро тумани бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиқларини ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффициентларни тасдиқлаш мақсадида Халқ депутатлари Бухоро тумани Кенгаши, қарор қилади:
1. Халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги «Бухоро вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган айрим солиқларга қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-21-113-2-0-К/25-сонли қарори асосан Бухоро тумани бўйича юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигида мўлжалланмаган ерлари базавий солиқ ставкаси 1 гектар учун миқдори 40 280 000 сўм ҳамда жисмоний шахсларга 1 кв.м учун базавий солиқ ставкасининг миқдори 358 сўм белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (Ш.Кудратов) ҳамда туман солиқ инспекцияси (Б.Ғайбуллаев)нинг маҳалла фуқаролар йиғинларининг иқтисодий ривожланганлик даражаси ҳамда келгуси йил учун белгиланган туман маҳаллий бюджет прогнозидан келиб чиқиб, юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиқларини ҳисоблаб чиқаришда камайтирилувчи ва оширилувчи коэффициентларни қўллаш юзасидан таклифлари инобатга олинсин.
3. Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини аниқлаш учун қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида:
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерларнинг 1 гектарига юридик шахслар бўйича 2026 йилда Бухоро тумани учун белгиланган ер солиғининг базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари маҳаллалар кесимида 1-иловага;
жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) 2026 йилда Бухоро туман учун 1 кв.м. ерга белгиланган базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари маҳаллалар кесимида 2-иловага;
2026 йил Бухоро туман учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 3-иловага;
2026 йил Бухоро туман учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-4-017-2-32-К/24-сонли қарори 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Туман ҳокимлиги ушбу қарор билан маъқулланган Бухоро тумани бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиқларини ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффициентларни оммавий ахборот воситаларида ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида эълон қилсин.
6. Мазкур қарор бажарилишининг назорати Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси раиси Ж.Мутахаров ҳамда Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи С.Очилов зиммаларига юклатилсин.
7. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ОЧИЛОВ АНВАРЖОН ЗУБАЙДИЛЛОЕВИЧ
Бухоро вилояти, Бухоро тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-16-132-2-32-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.