ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВОБКЕНТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Вобкент тумани бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлари ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффициентларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 429 ва 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сонли Фармони, Солиқ кодексининг 445, 452-моддаларига киритилаётган ўзгартиришлар ҳамда Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги «Бухоро вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган айрим солиқларга қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-21-113-2-0-К/25-сон қарорига асосан Вобкент тумани бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлари ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффициентларни тасдиқлаш мақсадида, Халқ депутатлари Вобкент тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги «Бухоро вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган айрим солиқларга қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-21-113-2-0-К/25-сон қарорига асосан Вобкент тумани бўйича юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигида мўлжалланмаган ерлари базавий солиқ ставкаси 1 гектар учун миқдори 36 040 000 сўм ҳамда жисмоний шахсларга 1 кв.м учун базавий солиқ ставкасининг миқдори 324 сўм белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи М.Маликов ҳамда туман солиқ инспекцияси бошлиғи А.Холмуродовнинг маҳалла фуқаролар йиғинларининг иқтисодий ривожланганлик даражаси ҳамда келгуси йил учун белгиланган туман маҳаллий бюджет прогнозидан келиб чиқиб, юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқларини ҳисоблаб чиқаришда камайтирилувчи ва оширилувчи коэффициентларни қўллаш юзасидан таклифлари инобатга олинсин.
3. Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини аниқлаш учун қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида:
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерларнинг 1 гектарига юридик шахслар бўйича 2026 йилда Вобкент тумани учун белгиланган ер солиғининг базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари маҳаллалар кесимида 1-иловага;
жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ташқари) 2026 йилда Вобкент туман учун 1 кв.м ерга белгиланган базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари маҳаллалар кесимида 2-иловага;
2026 йил Вобкент тумани учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 3-иловага;
2026 йил Вобкент тумани учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Халқ депутатлари Вобкент тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-5-020-2-33-К/24-сонли қарори 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Туман ҳокимлиги ушбу қарор билан маъқулланган Вобкент тумани бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлари ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффициентларни оммавий ахборот воситаларида ва туман ҳокимлигининг расмий вебсайтида эълон қилсин.
6. Мазкур қарор бажарилишининг назорати халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ОСТОНОВ АКМАЛ АНВАРОВИЧ
Бухоро вилояти, Вобкент тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-21-147-2-33-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.