ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КИТОБ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
2026 йилда Китоб туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисида
2026 йилда Китоб туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хати, туман солиқ инспекциясининг 2025 йил 13 декабрдаги 21-12830-сонли хати, халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги «Қашқадарё вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-20-218-4-0-К/25-сонлиқарори, Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 429- ва 437- моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, ва 24- моддаларига асосан, халқ депутатлари Китоб туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хати, туман Солиқ инспекциясининг 2025 йил 13 декабрдаги 21-12830-сонли хати, халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги «Қашқадарё вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-20-218-4-0-К/25-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Китоб туманидаги маҳаллаларни иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб, 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун белгиланган ер солиғи базавий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари 1-ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин. Бунда, ер солиғининг амалдаги ставкалари 2-0,5 бараварга индексация қилиниши инобатга олинсин.
3. Китоб тумани бўйича 2026 йилда Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Китоб туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйича 2026 йилда юридик шахслар учун белгиланган мутлақ миқдордаги 1 гектар ер солиғининг базавий ставкаларига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи Коэффициентлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Халқ депутатлари Китоб туман Кенгашининг 2025 йил 15 январдаги VII-4-1-4-62-К/25 қарори 2026 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарор 2026 йил 1 январь кундан бошлаб кучга киради.
Халқ депутатлари Китоб тумани Кенгаши раиси ҒАФУРОВ РУСТАМ АБДИРАСУЛОВИЧ
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-13-114-4-62-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.