ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПЕШКУ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Пешку тумани бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиқларини ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффициентларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 429 ва 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сонли Фармони, Солиқ кодексининг 445, 452-моддаларига киритилаётган ўзгартиришлар ҳамда халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги «Бухоро вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган айрим солиқларга қўлланиладиган коэффицентлар ҳамда мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-21-113-2-0-К/25-сонли қарорига асосан Пешку тумани бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиқларини ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффитсиэнтларни тасдиқлаш мақсадида халқ депутатлари Пешку тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг 2025 йил 5 декабрдаги «Бухоро вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган айрим солиқларга қўлланиладиган коэффитсиэнтлар ҳамда мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори лойиҳасига асосан Пешку тумани бўйича юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигида мўлжалланмаган ерлари базавий солиқ ставкаси 1 гектар учун миқдори 36 040 000 сўм ҳамда жисмоний шахсларга 1 кв.м учун базавий солиқ ставкасининг миқдори 324 сўм белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (М.Эргашев) ҳамда туман солиқ инспекцияси (Ж.Ҳусенов)нинг маҳалла фуқаролар йиғинларининг иқтисодий ривожланганлик даражаси ҳамда келгуси йил учун белгиланган туман маҳаллий бюджет прогнозидан келиб чиқиб, юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиқларини ҳисоблаб чиқаришда камайтирилувчи ва оширилувчи коэффитсиэнтларни қўллаш юзасидан таклифлари инобатга олинсин.
3. Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини аниқлаш учун қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида:
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерларнинг 1 гектарига юридик шахслар бўйича 2026 йилда Пешку тумани учун белгиланган ер солиғининг базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффитсиэнтлар миқдорлари маҳаллалар кесимида 1- иловага;
жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) 2026 йилда Пешку тумани учун 1 кв.м. ерга белгиланган базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффитсиэнтлар миқдорлари маҳаллалар кесимида 2-иловага;
2026 йил Пешку тумани учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффитсиэнтлар миқдори 3-иловага;
2026 йил Пешку тумани учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффитсиэнтлар миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-5-019-2-39-К/24-сонли қарори 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Туман ҳокимлиги ушбу қарор билан маъқулланган Пешку тумани бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиқларини ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффитсиэнтларни оммавий ахборот воситаларида ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида эълон қилсин.
6. Мазкур қарор бажарилишининг назорати халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ДАВЛАТОВ ҲАЁТ ҲАСАНОВИЧ
Бухоро вилояти, Пешку тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-18-110-2-39-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.