ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Данғара тумани ҳудудидаги географик объектлар (кўча, тор кўча, берк кўча)ни номлаш тўғрисида
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 295-сонли қарорига, Данғара тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан хатлов натижаларига асосан, номсиз кўчаларни номлаш бўйича таклиф тайёрланиб, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Республика топонимика хизматига 2025 йил 4 ноябрь куни 06-7/11913-сонли алоқа хати билан «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида» эксперт хулосасини олиш учун юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссияси томонидан олиб борилган ўрганиш натижасига кўра, шунингдек, тегишли қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, 2025 йил 2 октябрь кунги 01-20/297-сонли алоқа хати, 2025 йил 28 ноябрь кунги 05-19-20938-сонли хулосасига асосан,1470 та кўча (кўча, берк кўча,тор кўча) қонун ҳужжатлари талабларига «мувофиқ»деб топилиб, белгиланган тартибда ижобий хулосалар олинди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, шунингдек, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан, халқ депутатлари Данғара тумани Кенгаши, қарор қилади:
1. «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарорига мувофиқ Данғара тумани «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг амалга оширилган ишлари тўғрисида»ги Давлат тилини ривожлантириш бўйича Данғара туман ҳокимининг маслаҳатчиси С. Ирисматованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Данғара туман комиссияси томонидан географик объектларни қайта номлаш бўйича тақдим этилган ҳамда қонун талабларига мувофиқ деб топилган географик объект (кўча, берк кўча,тор кўча) номлари 1-иловага асосан тасдиқлансин, шунингдек, белгиланган тартибда давлат реестри базасига киритилсин.
3. Данғара тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (У. Усмонов), «Данғара» газетаси бош муҳаррири (Ў. Акбарова) ушбу қарорни кенг оммага етказиш тавсия этилсин.
4. Белгилансинки, ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
5. Мазкур қарор бажарилишига туман ҳокимининг ўринбосари Т. Салимов, Кадастрлар палатаси филиали раҳбари Ж. Мелиев шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
6. Ушбу қарор бажарилишининг назорати Халқ депутатлари Данғара тумани Кенгашининг «Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси И. Эргашев ҳамда давлат тилини ривожлантириш бўйича Данғара тумани ҳокимининг маслаҳатчиси С. Ирисматовалар зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси ТОЖИХАКИМОВ ШУХРАТЖОН НУРМУХАММАДОВИЧ
Фарғона вилояти, Данғара тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-18-137-11-155-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.