ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КИТОБ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Китоб туманининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 27-, 99-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида» 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сонли Қонунига ва халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги «Қашқадарё вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-20-218-4-0-К/25-сонли қарори, 2025 йил 29 декабрдаги Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 01-20-10/01-38/3433-сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари туман кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ҳамда халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги «Қашқадарё вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-20-218-4-0-К/25-сонли қарори (кейинги ўринларда қарор деб юритилади) раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Мазкур Қарорга мувофиқ, Китоб тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йилги даромадлари 153 386 551.0 минг.сўм ва харажатлари 153 386 551.0 минг сўмга маълумот учун қабул қилинганлиги инобатга олинсин.
3. Қуйидагилар:
Китоб туманининг 2026 йилга ривожлантиришнинг макроиқтисодий прогноз кўрсатгичлари 1-иловага;
Китоб туманининг туман бюджети даромадларининг 2026 йил учун асосий прогноз кўрсаткичлари 2-иловага;
Китоб тумани маҳаллий бюджетидан 2026 йилда бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага;
2026 йил учун туман маҳаллий бюджетига тартибга солувчи даромадлардан ажратмаларнинг нормативлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман бюджетининг 2026 йил даромадлари ва харажатларнинг чегаравий ҳажми 5-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
5.Туман маҳаллий бюджети шахсий ғазна ҳисобварағида турган бюджет маблағларининг 2026 йилда йўл қўйиладиган энг кам миқдори 6-иловага мувофиқ белгилансин.
6. Туманнинг туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 2026 йил учун 2 299 629.0 минг.сўм миқдорида белгилансин.
2026 йил учун туман бюджетининг захира жамғармалари тегишли бюджетлар тасдиқланган умумий харажатларининг (туман бюджетининг жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга доир маблағлари мустасно) камида 1,0 фоизи миқдорида шакллантирилади.
7. Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда 1 гектар ер учун белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтлар 7-иловага;
жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлақ миқдорда 1 м2 учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтлар 8-иловага;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларнинг 1 м2 учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматга нисбатан киритилаётган камайтирувчи коэффитсиэнтлар 9-иловага;
2026 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари 10-иловага;
2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкасига нисбатан қўлланиладиган коэффитсиэнтлар миқдори 11-иловага;
жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффитсиэнтлар миқдори 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Халқ депутатлари туман Кенгаши маҳаллий бюджет прогнозларини инобатга олиб, мазкур қарорнинг 7- ва 8-иловаларига асосан қўлланиладиган коэффитсиэнтларга нисбатан тегишли ҳудудда жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 миқдорда камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтларни белгилаш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
8. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Т.Насимов), туман солиқ инспекцияси бошлиғи (А.Юлдошев) 2026 йил маҳаллий бюджети учун белгиланган кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
9. Туман ҳокимлиги ҳамда барча масъул ташкилотлар 2026 йил учун ажратилаётган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш, тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш ҳамда бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратсин.
10. Туман солиқ инспекцияси (А.Юлдошев) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ваколатлардан келиб чиқиб:
солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ушбу солиқларни ўз вақтида бюджетга ундирилиши устидан солиқ назоратини ўрнатиш;
ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва мол-мулк солиқлари бўйича доимий таҳлилилар ўтказган ҳолда, солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминлаш ҳамда ушбу солиқ тўловлари бўйича солиқ қарздорлигига йўл қўймаслик чораларини кўриш;
айланмадан солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар томонидан нақд пул айланмаларининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий солиқ назоратини ўрнатиш ҳамда зарур ҳолларда хронометраж ва камерал солиқ назорати тадбирларини ўтказиш;
ер ва мол-мулк солиғининг солиқ базасини ошириш, яъни хатлов ишларини самарали ва мунтазам ташкил этиб бориш вазифалари юклатилсин.
11. Мажбурий ижро бюроси Китоб туман бўлими (Ж.Каримов), туман солиқ инспекцияси (А.Юлдошев) билан ҳамкорликда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мавжуд солиқ қарздорликларини бюджетга ундириш юзасидан тегишли чоралар кўриб борсинлар ҳамда чораклар якуни билан солиқ қарздорликларининг чорак бошига нисбатан камайиб бориши бўйича барча комплекс чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилсин.
12. Китоб туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ (Й. Исроилов) ва туман солиқ инспекцияси (А.Юлдошев) тумандаги масъул ташкилотлар билан биргаликда туманда суғоришга сарфланаётган сув ҳажмлари бўйича аниқ ҳисоб-китоблар юритган ҳолда мазкур истеъмол ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлиқ ҳисобланишини ҳамда молия йили якунига қадар маҳаллий бюджетларга тўлиқ ундириб олиш вазифаси юклатилсин.
Бунда, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан истеъмол қилинаётган сув ресурслари ҳажмлари ва ушбу ҳажмлар бўйича ҳисобланаётган сув солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин.
13. Туман Ички ишлар бўлими (Ф.Таиров), туман Адлия бўлими (А.Холиёров) туманда бюджетга ҳисобланган бож, жарима ва йиғимларни ўз вақтида тўлиқ бюджетга ундириш чораларини кўриб борсинлар.
14. Халқ депутатлари туман Кенгаши, туман ҳокимлиги ҳамда масъул ташкилотлар Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 27- ва 28-моддаларида белгиланган бюджет соҳасидаги ваколатларидан келиб чиқиб, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар тўлиқ ва ўз вақтида тушиши ҳамда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатсин.
15. Туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчилар ҳамда бюджет маблағларини тақсимловчилар ҳар чорак якуни билан бюджет маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланганлиги, харажатларнинг амалий натижалари юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериб борсинлар.
Бунда, ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар:
бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, хусусан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал хизматлар ва давлат дастурлари учун белгиланган харажатларни тўлиқ режалаштирилиши ва ўз вақтида тўланиши;
ўзларининг ва тасарруфидаги ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штат жадваллари ҳамда даромадлар ва харажатлар сметаларининг тўғри тузилиши;
бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва мақсадли индикаторларнинг тўлиқ бажарилиши;
тасарруфидаги тизим ташкилотларига бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг тўғри тақсимланиши;
ўз тасарруфидаги тизимда бюджет интизомига амал қилиниши устидан назорат қилинишини;
бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириб борилишини таъминласинлар.
16. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Давлат молиявий назорати Инспекцияси Қашқадарё вилояти бошқармаси (Н.Исмонов) бюджетдан ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилишини назорат қилиш ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар чоракда халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияларида ахборот бериб бориш вазифалари юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
17. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (Қ.Оқилов), туман солиқ инспекцияси (А.Юлдошев), туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (И.Рахмонов) билан биргаликда ҳокимлик ва ҳокимлик муассислигидаги газеталарда Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни эълон қилиниши ҳамда ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилишини ташкил этсин.
18. Ушбу қарор 2026 йил 1 январь кундан бошлаб кучга киради.
19.Халқ депутатлари Китоб тумани Кегашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Китоб туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-3-024-4-62-К/24-сонли қарори 2025 йил 31 декабрь кунидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин
20. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантирирш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (А.Бобоэв) ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари–туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Т.Насимовлар зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Китоб тумани Кенгаши раиси ҒАФУРОВ РУСТАМ АБДИРАСУЛОВИЧ
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-13-112-4-62-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.