30.12.2025 йилдаги VII-16-158-12-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ҳазорасп, Шовот, Урганч туманлари ҳудудида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон» массивларининг бош режа лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 44, 45, 46-моддаларига асосан Урганч тумани Қумравот маҳалласида, Шовот тумани Оқ олтин маҳалласида, Ҳазорасп тумани Зиёлилар маҳалласида ҳамда Урганч тумани Оқ ариклар маҳалласида «Ал-Хоразмий» мажмуаси ҳамда «Янги Ўзбекистон» массивлари барпо этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» бош лойиҳа институти давлат муассасаси томонидан ушбу массивларнинг бош режа лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят ҳокимлигининг 2025 йил 9 декабрдаги 03-5-09/13243-сонли хати, вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий Архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг 2025 йил 15 ноябрдаги Б-186/2-сонли баёни ва вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасининг 2025 йил 15 ноябрдаги Б-1026-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳазорасп тумани Зиёлилар маҳалласи ҳудудидан барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон» массивининг бош режа лойиҳаси 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шовот тумани Оқ олтин маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон» массивининг бош режа лойиҳаси 2-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч тумани Қумравот маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон» массивининг бош режа лойиҳаси 3-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч тумани Оқ ариклар маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган «Ал-Хоразмий» мажмуасининг бош режа лойиҳаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳазорасп, Шовот ва Урганч туманлари ҳокимликлари вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси (М.Каландаров) билан биргаликда ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли мутасадди ташкилот ва идораларни жалб этган ҳолда бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
массивлар ҳудуди ерларидан мақсадсиз фойдаланишга ва ноқонуний қурилишларни амалга оширишга йўл қўймаслик юзасидан қатъий назорат ўрнатиш йўли билан улардан самарали фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш орқали муҳандислик коммуникация тузилмасини (сув, электр, газ, иссиқлик таъминоти, телекоммуникация объектлари, канализация, ирригация) қуриш ва реконструкция қилиш йўли билан модернизация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп қаватли уй-жойлар, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият, санъат ва дам олиш обектларини оқилона жойлаштириш ҳамда бош режага мувофиқ, инфратузилмани ривожлантириш чорасини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси (Ш.Отаев) ҳудудларнинг тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида қурилиш объектлари жойлаштирилишини назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» бош лойиҳа институти давлат муассасаси тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларини қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор «Хоразм ҳақиқати» газетасида расман эълон қилсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор тасдиқланган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси раиси К.Игамбергенов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси РАДЖАБОВ АЛТИБАЙ БЕГЖАНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-16-158-12-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.