29.12.2025 йилдаги VII-16-152-12-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2024 йил 26 декабрдаги «Хоразм вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-4-029-12-0-К/24-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-455-сонли ва 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 127-моддасига мувофиқ 2025 йил учун белгиланган даромадлар прогнози ҳамда тасдиқланган харажатларни мос равишда ошириш ҳамда Бюджет кодекснинг 147-моддасига мувофиқ вилоят бюджетининг 2025 йил харажатлари ёйилмасига ўзгартиришлар киритиш бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 9 декабрдаги Хоразм вилоятида мол-мулк ва ер солиғи бўйича йил якунларига кўра ундирилиши кутилаётган маблағлар ҳамда ушбу солиқларнинг 10 фоизи ҳисобидан «Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш» жамғармасига ўтказиб бериладиган маблағлар бўйича юзага келадиган етишмовчиликни қоплаш мақсадида қўшимча маблағ ажратилиши тўғрисидаги ва Хоразм вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 11 декабрдаги хатлари маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йил 26 декабрдаги «Хоразм вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-4-029-12-0-К/24-сонли қарорининг 4-банди бешинчи хатбошисида келтирилган маҳаллий бюджетларнинг 2025 йил даромадлари ва харажатларининг чегаравий ҳажми 5-иловасига ўзгартириш киритилиб, 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк ва ер солиғининг 10 фоиз қисмини маҳалла бюджетга йўналтириш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хоразм вилоятининг вилоят бюджетидан ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорларига 2025 йилнинг давомида киритилган ўзгаришлар 3-иловага мувофиқ, вилоят ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг 2025 йил харажатлари ёйилмасига киритиган ўзгартиришлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор «Хоразм ҳақиқати» газетасида расман эълон қилсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор тасдиқланган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси К.Игамбергенов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси РАДЖАБОВ АЛТИБАЙ БЕГЖАНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-16-152-12-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.