ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЕРМИЗ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Термиз туманидаги географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Эксперт комиссиясининг 2025 йил 10 ноябрдаги 05-19-19808-сонли йиғилиш баёни ва хулосасини кўриб чиқиб ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосланиб, Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги, Геофрафик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 10 ноябрдаги 05-19-19808-сонли Экспертиза хулосаси ҳамда туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошриш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси К. Худойбердиевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 10 ноябрдаги 05-19-19808-сонли йиғилиш баёни ва Давлат экспертизаси хулосасига асосан тумандаги жами 23 та географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича берилган экспертиза хулосаси Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддасига мувофиқ деб ҳисобланганлиги инобатга олинсин ҳамда кўчаларнинг номлари маҳаллалар кесимида 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Ғ. Бўриев), туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси К. Худойбердиев билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ҳамда «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунлари талаблари асосида ушбу олиб борилган ишларни оммавий ахборот воситаси ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Г. Турдиева) ҳамда туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (К. Худойбердиев)лар зиммасига юклатилсин.
5. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессия раиси НАЗАРОВ СОАТМУРОТ АБДУЛЛАЕВИЧ
Сурхондарё вилояти, Термиз тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-14-180-8-117-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.