ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ РИШТОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Риштон туман маҳаллий бюджетнинг 2025 йил III чорак даромадлар режасидан орттириб бажарилган қисми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 120-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган қўшимча маблағларидан фойдаланиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 25 декабрда қабул қилинган «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011-сонли Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) мувофиқ, Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб, солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларини белгилаш, маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.
Юқоридагиларни ва сессияда депутатлар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунини 6 ва 24 моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 25 декабрда қабул қилинган «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011-сонли Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб юритилади.) мувофиқ, Риштон тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил III чорак даромадлар режасидан орттириб бажарилган қисми ҳисобидаги маблағлари жами 2 617 901,8 минг сўм (даромадлар режасидан орттириб бажарилган қисми 2 508 696,1 минг сўм, ер сотишдан тушган тушум 109 205,7 минг сўм) миқдорида шаклланган.
2. Риштон туман ҳокимлигининг маҳаллий бюджетнинг 2025 йил III чорак даромадлар режасидан орттириб бажарилган қисми ҳисобидаги маблағларини биринчи навбатда Ҳукумат қарор ва баёнларида кўзда тутилган тадбирларни молиялаштиришга, муҳим Давлат дастурлари ижросини таъминлашга, аҳолини турмуш фаровонлигини оширишга ҳамда фавқулодда вазиятларда ва кечиктириб бўлмайдиган вазифалар ижросини таъминлашга йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
3. Туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил III чорак даромадлар режасидан орттириб бажарилган қисми ҳамда мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан маблағлари белгиланган мақсадлар учун йўналтирилиши иловага асосан таъминлансин. Бунда,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5072-сонли Қарорининг 1-бандига асосан фуқаролар иштирокининг туман бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 30 фоизини «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш учун 752 609,0 (етти юз эллик икки миллион олти юз тўққиз) минг сўм,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи якунлари бўйича тасдиқланган мажлис баёнининг 18-бандига асосан, ўз вазифаларини виждонан, шунингдек, алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётганлиги, иш самарадорлиги ва масъулиятини ошириш, моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини янада яхшилаш, улар ўртасида коррупциявий муҳитни шаклланишини олдини олиш мақсадида туман ҳокимлигининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, кўникма маркази ва туман иқтисодиёт ва молия бўлими ходимларини 2025 йил октябр, ноябрь ва декабрь ойлари учун бир ойлик иш ҳақи миқдорида (белгиланган рағбатлантириш қўшимчалар билан бирга) 100 фоизи миқдорида устама тўлаш учун жами 319 478,0 (уч юз ўн тўққиз миллион тўрт юз етмиш саккиз) минг сўм,
Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг ижро варақаларига асосан давлат божи, экспертиза, суд ҳамда бошқа харажатларни қоплаш учун 324 045,0 (уч юз йигирма тўрт миллион қирқ беш) минг сўм,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда хукумати қарор ва фармонларида белгиланган тадбирлар учун 1 221 769,8 (бир миллиард икки юз йигирма бир миллион етти юз олтмиш тўққиз) минг сўм белгиланган тартибда йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги РҚ-455-сонли қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида, туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг 2025 йил харажатлар сметасида бўш турган штат бирликлари ҳамда самарасиз харажатлар хисобидан мақбуллаштириш натижасида шаклланган 71 152,0 минг сўм маблағлар хисобидан,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февраль кунги 03-03/1-4456-сонли рўйхатга олинган 6-сонли йиғилиш баёнининг IV бўлим 4.2 хатбошига асосан мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан бюджет ташкилотларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари зарурий харажатлари учун шунингдек, қолган қисмини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бугунги кунда ҳал этилиши лозим бўлган долзарб тадбирларга йўналтириш белгаланганлиги сабабли:
туман фермер хўжаликлари бухгалтерияси марказининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари учун 71 152,0 (етмиш бир миллион бир юз эллик икки) минг сўм маблағларни қоплаш учун қўшимча манбаа ҳисобидан (мақбуллаштириш) етишмаган маблағ ажратиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари-иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Д. Рахмонқулов), туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари (И. Джураев)лар тегишли равишда бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши устидан қатъий назоратни ўрнатиш ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритиб борилишини таъминласин.
5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси З. Ахмедов ҳамда туман ҳокимининг биринчи-ўринбосари-иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Д. Рахмонқулов зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси Б. ХОЛИКОВ
Фарғона вилояти, Риштон тумани,
2025 йил 14 ноябрь,
VII-14-92-11-158-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.