ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Сўх тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил III чорак ижроси тўғрисида
Туман ҳокимлиги томонидан тақдим этилган туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил III чорак якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27, 148-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши, қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 25 декабрдаги «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги 1011-сонли Қонуни ҳамда туман иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2025 йил 10 ноябрь кунидаги 17-419-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил III чорак якуни бўйича даромадларининг бажарилиши 1-иловага, харажатларнинг бажарилиши 2-иловага, 2025 йил II-III чорак даромадлар режасининг ортиқча бажарилган қисми маблағларини ҳисобидан йўналтириладиган маблағлар 3-4-иловага, Сўх тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан III-чоракда маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасига киритилган ўзгартиришлар 5-иловага мувофиқ тасдиқлаш таклифи маъқуллансин.
3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси Н.Содирбеков ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Тожибоев зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси С. САЙИДМУСАЕВ
Фарғона вилояти, Сўх тумани,
2025 йил 14 ноябрь,
VII-15-104-11-159-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.