ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФУРҚАТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Фурқат туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил III чорак якуни бўйича туман маҳаллий бюджетига шаклланган қўшимча манбалар ҳамда ушбу маблағлардан фойдаланиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27, 119, 126 ва 165-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5283-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенат Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги «Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбааларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» ги КҚ-5-V-сонли қарорига мувофиқ туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил III чорак якуни бўйича даромадлар режасининг ошириб баждарилган қисми жами 2 323 668,3 минг сўм (шундан, Ер участкаларига эгалик қилиш ҳамда ижара ҳуқуқи асосида сотишдан тушумлар 966 507,3 минг сўм; давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушумлар 2 115,0 минг сўм) ни ташкил этган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шунингдек Бюджет кодексининг 119, 126-моддалари, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунинг 6 ва 24-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенат Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги КҚ-5-V-сонли қарорига асосан Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Фурқат туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил III чорак ижроси бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми 2 323 668,3 минг сўм (шундан, Ер участкаларига эгалик қилиш ҳамда ижара ҳуқуқи асосида сотишдан тушумлар 966 507,3 минг сўм; давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушумлар 2 115,0 минг сўм) га тасдиқлансин.
2. Фурқат туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил III чорак ижроси бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми қуйидагича тақсимлансин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.09.2025 йиладаги ПФ-172 сон фармонига асосан туманда қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш харажатлари учун 966 507,0 минг сўм;
«Опенбудгет.уз» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га 406 514,0 минг сўм;
Туман ҳокимлик биносини қўриқлаш хизматидан қарздорлик учун 115 070,0 минг сўм;
Тумандаги МФЙларда кўчаларни шағаллаштириш учун сарфланадиган ёқилғи харажати учун 114 247,0 минг сўм;
Тумандаги 16-умумтаълим мактаби моддий техника базасини ривожлантириш харажатлари учун 40 000,0 минг сўм;
Тумандаги 34-умумтаълим мактабида инклюзив таълимни жорий этиш учун зарур бўладиган жихозлар сотиб олиш харажатлари учун 40 000,0 минг сўм;
Туман ҳокимлигининг вилоят қурилиш бош бошқармасидан кредитор қарздорлиги учун 44 560,0 минг сўм;
Туман ҳокимлигининг иш юритиш, архив хужжатлари ва қабул қилинган туман ҳокимининг қарорларини Давлат архивига топшириш - сақлаш харажатлари учун 10 000,0 минг сўм;
Ўзбекистон Республикаси 03.01.2025 йил кунги ПҚ-1 сонли қарорга асосан туман чегара ҳудудларидаги автомабил йўлларига транспорт воситаларининг давлат рақами белгисини аниқловчи 10 дона камера сотиб олиш ва ўрнатиш харажати учун 50 000,0 минг сўм;
Жазони ижро этиш муассасаларидан чиққан 6 нафар шахсларга бериладиган бир марталик моддий ёрдам тўлови учун 14 832,0 минг сўм;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда ҳукумат томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар ижросини таъминлаш юзасидан харажатларга 521 938,3 минг сўм;
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан маблағ олувчиларнинг раҳбарлари ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек, ушбу маблағларни ажратилиши учун тақдим этиладиган барча ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
3. Фурқат туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Танибердиэв, туман иқтисодиёт ва молия бўлими (С. Ахмедов), туман солиқ инспекцияси (М. Абдумажидов) ҳамда масъул ташкилот ва идоралар бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш, 2025 йилда туман маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушимини таъминлаш ҳамда бюджет даромадлар базасини ошириш зарурлигига қаратилсин.
4. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими, туман солиқ инспекцияси, тегишли бўлим ва ташкилотлар ҳамда бюджет маблағлари тақсимловчилари билан биргаликда Халқ депутатлари туман Кенгашига маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида ҳар чоракда ахборот бериб борилишини таъминласин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси М. Тўйчиэв зиммасига юклатилсин.
Кенгаши раиси Э. АСРОНКУЛОВ
Фарғона вилояти, Фурқат тумани,
2025 йил 24 ноябрь,
VII-13-101-11-164-K/25-сон