24.11.2025 йилдаги VII-16-150-11-156-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қува туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил учинчи чорак якуни бўйича даромадларни ортиқча бажарилган қисмини тақсимлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 126-моддаси (Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш)га мувофиқ, халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб, солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларини белгилаш, маҳаллий бюджети харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Кодекснинг 126-моддасига асосан Қува туман бюджетинининг 2025 йил III-чорак якуни бўйича даромадларни режасини ортиқча бажарилган қисмини тақсимлаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Қува тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 119 — 126-моддаларига ҳамда «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011-сон Қонунига мувофиқ Қува тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ж. Закировнинг 2025 йил учинчи чорак маҳаллий бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳисоботдан келиб чиқиб, Қува туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил III-чорак даромадлар режасини ортиқча бажарилган қисми ҳисобидаги маблағлари 1 190 530 минг сўм миқдорида бунга қўшимча, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган пул маблағларидан 887 589 минг сўм миқдорида шаклланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига асосан 2025 йилда туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил учинчи чорак якуни бўйича даромадларни режасини ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан қуйидаги харажатлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора -тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5072-сон қарори ижросини таъминлаш (30 фоиз) учун аҳоли томонидан энг кўп маъқулланган тадбирларга 2025 йил III-чорак якуни бўйича даромадларни ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан 357 160.0 минг сўм ажратилишига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, юқоридаги ажратилган маблағлардан Иқтисод қилинган ёки фойдаланилмаган маблағлар туманда амалга оширилган харажатлардан бўлган қарздорликларга, фавқулодда вазиятларда ва шунга ўхшаш кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши талаб этиладиган харажатлар учун харажатларга йўналтириш кўзда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж. Закиров), туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари А. Солиэвлар Ўзбекистон Республикасининг «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011-сон Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши устидан қатъий назоратни ўрнатиш ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини халқ депутатлари туман Кенгашига киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж. Закиров, назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича» доимий комиссияси (А. Дадажонов) зиммасига юклансин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Х. УМАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти, Қува тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 24 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-16-150-11-156-K/25-сон