20.05.2025 йилдаги VII-11-86-4-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг Қарор (решение), 20.05.2025 йилдаги VII-11-86-4-0-K/25-сон
Кучга кириш санаси
20.05.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятдаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинларини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармасининг 2025 йил 25 мартдаги 01/107-сонли хати ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссиясининг 2025 йил 8 апрелдаги 2-сонли баёни билан тасдиқланган хулосаси ва Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг 2025 йил 30 апрелдаги 6-12/1-474-сонли тақдимномасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 162 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармасининг 2025 йил 25 мартдаги 01/107-сонли хати, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссиясининг 2025 йил 8 апрелдаги 2-сонли баёни билан тасдиқланган хулосаси, Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг 2025 йил 30 апрелдаги 6-12/1-474-сонли тақдимномаси ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи О. Равшановнинг маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоятда бирлаштириладиган маҳалла фуқаролар йиғинлари рўйхати иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман (шаҳар) ҳокимликлари алоқадор ташкилотлар билан биргаликда бирлаштириладиган маҳалла фуқаролар йиғинларини қайта давлат рўйхатидан ўтказсин ҳамда муҳр ва тамғаларини алмаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2025 йил 11 апрелдаги VII-10-60-4-0-К/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор расман эълон қилингандан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси И. Халилов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Қобилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси И. ХУШМУРОДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 20 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-11-86-4-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.